Бишкекнинг Биринчи май туман суди «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Мирлан Ураимовни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов қамоғига икки ойга киргизди. У «ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқ қилиш»да гумон қилинмоқда.
Ураимовнинг адвокатлари мазкур қарорга рози бўлмай, беш куннинг ичида аппеляция тартибида шикоят қиладиган бўлди.
МХДҚнинг ходимлари Ураимовни 8-февралнинг тунида қўлга олиб, унинг уйида тинтув ўтказган. Фаолнинг турмуш ўртоғи тинтув ўтказганларнинг протоколида «Орозайим Нарматованинг дипломи бўйича» жиноят ишнинг доирасида деб ёзилганини хабар қилган.
Куч идоралари Ураимовнинг турмуш ўртоғини ва қизининг телефонларини, шунингдек процессор ҳамда қоғозларни олиб кетишган.
9-февралда махсус хизмат Ураимовга «Ҳокимиятни куч билан босиб олишга очиқ чақириқ қилиш» моддаси билан айб қўйилганини хабар қилган. Терговнинг версияси бўйича, Ураимов ижтимоий тармоқларда «провакацион материалларни тарқатган».
Ураимовнинг адвокати Юлия Богданова эса куч идоралари унинг мижозини «ижтимоий тармоқларда қолдирган “комментарий” учун қўлга олганини» билдирган. Аммо адвокат Ураимов ҳеч қандай чақириқларни қилмаганини ҳамда “комментарийлар” «унинг услубидаёзилмаганини» таъкидлаган.
Бош прокурор Қурманқул Зулушев 9-февралдаги матбуот анжуманида Ураимов ижтимоий тармоқларда «бугунги ҳукуматни алмаштириш керак» деб, президент Садир Жапаров ҳамда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевга «турли номларни қўйиб, чақириқларни қилган» деб билдирган.
Зулушев кимнидир «ёмонлагани учун жиноят ишини қўзғаш тўғри эмаслигини», аммо айни вақтда «ёмонлаган шахснинг ўйида чақириқ ёки давлат хавфсизлигига путур етказувчи ҳаракатлар бўлса» у киши жавобга тортилиши кераклигини таъкидлаган.
«Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери ва Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаров эса Ураимовнинг қўлга олиниши партияга нисбатан босим деб баҳолаган. Шунингдек сиёсатчи МХДҚга ва ИИВга мурожаат қилиб «тунда бориб босиш амалиётини тўхтатишни» талаб қилган.