«Қумтўрдаги коррупция» иши. Туман суди Тайирбек Сарпашевга 260 минг сом жарима солди

286

Бишкекнинг Биринчи май туман суди «Қумтор»даги коррупция иши бўйича собиқ бош вазир ўринбосари Тайирбек Сарпашевни айбдор деб топди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига суд матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг маълумотига кўра, Сарпашевга нисбатан ҳукм 4 февраль куни чиқарилган. Собиқ амалдор давлатга 260 минг сом жарима тўлашга ҳукм қилинди.

Сарпашев «Қумтор» конидаги коррупция иши бўйича 2021-йилнинг июнида қўлга олинган эди. Ўшанда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Сарпашев «мамлакатнинг юқори сиёсий раҳбарияти ва Centerra Gold Inc’нинг вакиллари билан тил бириктириб жиноий ҳаракатлар содир этгани» ҳақида хабар берган эди.

Сарпашевдан ташқари, «Қумтор»даги коррупция иши бўйича собиқ бош вазир Жўмарт Оторбоев, собиқ депутатлар Исхоқ Пирматов ва Талант Узакбаевга ҳам ҳукм чиқарган. Сиёсатчилар айбдор деб топилиб, улар давлат ҳисобига жарима тўлашган.

Ошол эле учурда, Кумтөр иш боюнча кармалган экс-депутаттар Асылбек Жээнбеков менен Төрөбай Зулпукаровду 2021-жылы декабрда сот камактан бошоткон.

Шу билан бирга, «Қумтор» иши бўйича қўлга олинган собиқ депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўробай Зулпукаровни 2021-йили декабрда суд  ҳибсдан озод қилган.

Қирғизистоннинг собиқ ва амалдаги сиёсатчилари «Қумтор» иши бўйича 21 май куни Бош прокуратура «Қумтор» конини ўзлаштириш бўйича шартномалардаги коррупция бўйича тергов бошлаганини эълон қилганидан сўнг ҳибсга олинган.