«Пичоқлаб, ҳовлига кўмиб қўйган». Ўшда 22 ёшли қизнинг ўлимида гумонланган шахс қўлга олинди

363

Ўш шаҳрида 22 ёшдаги қизни пичоқлаб, уйининг ҳовлисига кўмиб қўйган киши қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милицияси хабар қилди.

Сурат: Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати

Маълумотга кўра, бунга қадар қизнинг онаси ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, 4-босқичда ўқиган қизи 30-январдан бери бедарак эканини айтган.

Милиция ходимлари тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида жиноятда гумонланиб Новқат туманининг 24 ёшдаги турғунини қўлга олди.

Гумонланувчи милицияга берган кўрсатмасида «қиз билан гаплашиб юрганини», 30-январь тахминан соат 10:00да иккиси учрашганини айтган. Унинг айтишича, иккисининг ўртасида фикр келишмовчилиги бўлган.

«Иккимиз гаплашиб ўтириб, уришиб қолдик. Менинг жаҳлим чиқиб, уйдаги ош пичоғи билан сайиб олдим. Ўлигини уйнинг ёнига кўмиб, кийимларини, сумкасини ташқаридаги ҳожатхонага ирғитдим. Ўша куни ўқишга бордим, 31-январда Ўзбекистон ҳудудига ўтиб, ўша ердан Россияга учиб кетдим», — деб айтиб берган у.

Ўш шаҳар ИИБдан 8-февралда Қорасув туманининг Ишкаван қишлоғидаги гумондорнинг яшаган уйи текширилиб, 35-40 см чуқурликда қазилган чуқардан қизнинг жасади топилганини билдиришди.

Ўш шаҳар ИИБи мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, тегишли экспертизаларни тайинлади. Гумонланувчи эса вақтинча сақлаш жойига киргизилди.