Қирғизистонда 9-февралга келиб COVID-19 билан ҳасталанган тўрт нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 2913 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.
Шунингдек, охирги суткада коронавирус юқтиришнинг 97 янги ҳолати қайд этилди.
- Бишкек - 53;
- Чуй вилояти - 23 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 7 та;
- Жалолобод вилояти – 5 та;
- Боткен вилояти – 3 та;
- Талас вилояти – 3 та;
- Норин вилояти – 1 та;
- Ўш - 1.
Шу билан Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтиришнинг жами 199 714 ҳолати аниқланган.
9 февраль ҳолатига кўра, COVID 19 юқтирганларнинг 684 нафар касалхоналарда, 2 883 нафари эса уй шароитида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сутка давомида 282 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини билдирди.