«5,9 минг доллар». Жапаровнинг бозорга кийиб борган курткасининг баҳоси муҳокама қилинди

289

Президент Садир Жапаров 3 февраль куни Хитойга учиб кетди ва Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинларининг очилишида иштирок этди. Қайтиб келган давлат раҳбари 8 февраль куни пойтахт бозорларини айланиб, савдогарларга назорат-касса машиналарининг афзалликларини тушунтирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иккала ҳолатда ҳам президент бир хил куртка кийганини пайқашди. Улар бунга қизиқиш билдиришди ва улар Жапаровнинг кўйлаги Стефано Риccи элита итальян эркаклар кийими брендидан эканлигини аниқладилар. Бренднинг расмий сайтида айтилишича, ёқасига қундуз мўйнали куртка 5,9 минг доллар туради.

Президент Садир Жапаров Бээжин шаҳридаги Олимпиада ўйинларининг очилишига қатнашиб келиши билан 8-февралда пойтахтдаги бозорларни айланди. У ерда у савдогарларга назорат-касса машинасининг фойдали томонлари ҳақида тушунтирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари президент Бээжинга ҳам, бозорга ҳам бир хил кийимда борганига эътибор қаратишди. Куртка эса Stefano Ricci Италия эркаклар кийимининг ҳос брендига тегишли эканини аниқлашган — бренднинг расмий сайтида қундуз ёқали куртканинг нархи 5900 доллар экани айтилади.

Садир Жапаров “Ўш” бозорида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати
Stefano Ricci сайтидан скриншот.

Президентнинг матбуот хизматидан «Клооп»га Жапаровнинг курткаси ҳақида изоҳ беришгани йўқ.

Президентнинг муҳокамага сабаб бўлган кийимлари

Садир Жапаровнинг либослари биринчи марта муҳокама қилинаётгани йўқ.

2020-йилнинг октябрида ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров баҳоси 3 минг доллар бўлган Kiton бренд жилетини кийиб юрганини пайқашган. Ўшанда Жапаров президентнинг вазифасини бажарувчи бўлиб турган.

Ижтимоий тармоқдаги сурат.

Ўша йилнинг ноябрь ойида «Регион ТВ»нинг журналисти Жапаровдан кийимларининг баҳоси ҳақида сўраган. Ўшанда Жапаров костюмларни рафиқаси Айгул сотиб олишини, айрим дўстлари ва қариндошлари давлат раҳбарига кийим-кечак совға қилиб туришини айтиб жавоб берган.

«Қамчи дўстим [Қамчибек Ташиев — таҳр.] бир куртка олиб келиб берди, баҳосини сўрамадим. Балки уни эртага кийиб чиқсам яна танқид қилиниши мумкн. Кейин «Мекенчилдер» [партиядошлари — таҳр.] тўпланиб, “табригимиз бўлсин” деб Питердан, Қозондан кийим олиб бериб юборишибди. Яна турли дўстлардан, қариндошлардан келган. Уларнинг баҳосини сўрай олмайсан-ку. Мен кийимнинг арзон-қимматига қарамайман, ярашса бўлди, киявераман. Бозорга, дўконга кийим олгани бормайман, турмуш ўртоғим олиб келганларини кияман», — деган Жапаров.

Жапаровнинг кийимлари яна бир сафар 2021-йилнинг ёзида муҳокамага сабаб бўлган. Унда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров айни Италиянинг Stefano Ricci брендининг спорт либосларини кийиб юргани диққатни тортган.

Жапаров бу костюм билан Туркманистонда ўтган Марказий Осиё давлатларини президентларининг норасмий учраувига қатнашган.

Сурат: Қозоғистоннинг президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот котиби Берик Уали

Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бренднинг расмий сайтида Жапаровнинг кийими 10 450 доллар: спорт шими — 5 600 доллар, бомбери эса — 4 850 доллар туришини айтишган.

Stefano Ricci сайтидан скриншот.

Бундан ташқари, 1-январда президент турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан Қоракўл тоғ-чанғи базасига боришган. ОАВлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўшанда ҳам президент билан биринчи хонимнинг чанғи учун кийган формаларига эътибор қаратишган.

Жапаров рафиқаси билан тоғ-чанғи базасида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Kaktus.media нашрининг маълумотига кўра, президент Lynn’нинг оқ чанғи костюмини кийиб юрган. Toni Sailer’нинг расмий сайтида бундай костюмнинг баҳоси 1 099 евро туради. Биринчи хоним эса баҳоси 1 099дан 1 500 еврогача бўлган Elin Light Fog сериясидаги курткани кийиб юрган.

Toni Sailer сайтидан скриншот.

Жапаровнинг қимматбаҳо кийимлари — интернет қўлланувчилари эътибор қаратган ягона нарса эмас. Деярлик барча тадбирларга президент дунёга танилган Apple брендининг iPad планшетини олиб юради.

Apple’нинг сайтидаги маълумотларга таянсак, бундай планшетнинг баҳоси тузилиши ва чиқарилган йилига кўра 799 доллардан 1000 долларгача етади. Планшет биан бирга Жапаров 299 долларлик Apple’нинг махсус клавиатураларини фойдаланади.