Суд Азиз Суракматовга қарши қўзғалган ноқонуний бойиш ишини қисқартирди

307

Бишкекнинг Биринчи май туман суди пойтахтнинг собиқ мэри Азиз Суракматовга нисбатан қўзғалган ноқонуний бойиш бўйича жиноят ишини қисқартирди. Бу ҳақдаги маълумотни  «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Маълумотга кўра, Суракматовнинг иши 25-январда жиноят ишининг муддати ўтиб кетгани сабабли адвокатнинг илтимосидан кейин қисқартирилган.

Шунингдек, Суракматов айбни тан олиб, даъволарга қарши чиқмагани айтилди. Суддан собиқ мэр мамлакатга 170 млн сом миқдоридаги зарарни қайтариб берганини қўшимча қилишди. Бу маблағ МХДҚнинг депозит ҳисобида турибди.

Азиз Суракматов 2018-2020-йиллари Бишкекнинг мэри бўлган. Собиқ мэрнинг синлиси Гулбара Суракматова бошқарган бир неча қурилиш компанияларига алоқаси бор бўлган. Мэрлик хизматига келишдан олди Суракматов манфаатлар тўқнашувига йўл бермаслик йўлини ўйлаб кўришини айтган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Суракматовни 2021-йили майда коррупция ва ноқонуний бойиш гумони билан тергов изоляторига киргизган.

Тергов версияси бўйича, Суракматов шаҳар бошчиси бўлиб турганда муниципалитетнинг ходимлари билан қурилиш компанияларнинг вакиллари билан бирга коррупцион схема тузган. Схема муниципал ерларни тижорий бинолар билан кўп қаватли уйларни қуриш учун сотиб олишга боғлиқ бўлган.

2021-йили июлда МХДҚ Суракматов тергов билан ҳамкорлик келишувига рози бўлиб, ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан озод қилинганини хабар қилган. У зарарнинг ўрнини тузиш мақсадида мамлакатга 170 млн сом тўкиб беришга рози бўлган.