Мадумаров қўл қўйган протокол. Токон Мамитов Бош прокуратурада сўроқ бермоқда

298

Собиқ Омбудсман Тўқон Мамитов давлат чегаралари масаласи бўйича Бош прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу маълумотни «Клооп» журналистига бош назорат органи тасдиқлади.

Мамитов Омбудсман лавозимини 2021-йилнинг октябрь ойида тарк этган. У бу лавозимда 2018 йилнинг сентябрь ойидан бери ишлаб келаётган эди.

Бош прокуратура Мамитов гувоҳ сифатида чақирилганини айтиб, бошқа тафсилотларни билдирмади. Аввалроқ депутат Адахан Мадумаров ушбу иш юзасидан бир неча бор сўроққа чақирилган эди.

У 2009-йилги қирғиз-тожик чегарасидаги участка протоколи бўйича бир неча марта сўроқ қилинган. Мазкур ишда сиёсатчи гувоҳ қатори ўтмоқда.

Мадумаров ўз сўроқларини сиёсий фаолияти билан боғлаб, буни босим сифатида баҳолашини айтган. Унинг сўзларига кўра, «ҳаммаси президент Садир Жапаровнинг баёнотларидан кейин бошланган».

Гап қайси протокол ҳақида бормоқда?

Мадумаров  2009-йили, Хавфсизлик кенгаши котиби бўлган вақтда Тожикистондан беш гектарга яқин ерни кўприк қуриш ва Ўш-Баткен-Исфана йўлини таъмирлаш мақсадида ижарага олиш тўғрисидаги келишувни ўз ичига олган протоколни имзоаган эди.

Бироқ ҳужжатда қайд этилган ер баҳсли ҳудудда жойлашган бўлиб, ҳар икки республика ўзиники деб ҳисоблайди ва чегарани делимитация қилиш зарур.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси протокол масаласини 2019 йилда ўргана бошлаган. Шундан сўнг Мадумаров ҳужжатни имзолаш тўғри қарор эканини айтиб, протокол Жогорку Кенеш томонидан тасдиқланмаганини, бу ҳужжатнинг юридик кучга эга эмаслигини таъкидлаган.

Кейинроқ президент Садир Жапаров бу масала билан шуғулланган – 2021 йил октябрь ойида у айнан шу ҳужжат туфайли Тожикистон томони Қирғизистон ҳудуди участкаларидан бирига даъвогарлик қилаётганини айтган эди. Шунда Жапаров «Баткен ерларини сотган хоинларни» жавобгарликка тортишга ваъда берган.