Баткен, Лейлак ва Қадамжой туманларидаги 62 қишлоқнинг тадбиркорлари учун алоҳида солиқ режими амалга киради. Бу ҳақда 7-февралда Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Муассасанинг маълумотига кўра, бу қишлоқлар ҳудуддаги чегарага яқин преференциал аҳоли пунктлари рўйхатига киритилган. Бу қишлоқларда:
- Солиқ тўловчилар ёллаб ишлатувчи ходимлар учун ҳусусий даромад солиғи 5 фоизгача пасайтирилади (илгари 10 фоиз эди).
- даромад солиғидан озод қилинади (фоиз ставкаси 0% деб белгиланди)
- савдо солиғидан озод қилинади.
Иқтисодиёт вазирлиги маҳаллий Кенгаш қарори билан мазкур 62 та қишлоқ тадбиркорлари ер солиғи ҳамда иккинчи ва учинчи гуруҳдаги мол-мулк солиғидан озод этилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси махсус имтиёзли солиқ режимига эга бўлган имтиёзли чегарадош аҳоли пунктларини кенгайтириш бўйича ишлар олиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Иқтисодиёт вазирлигидан «Баткен вилоятининг мақоми тўғрисида»ги қонунга кўра, регионнинг ҳудудида давлат кафолатлари кўзда тутилган махсус инвестиция режими ва товарларнинг давлат харидларини амалга оширишнинг алоҳида режимиишламоқда. Шунингдек Баткенда маҳаллий аҳоли учун давлат ва муниципал хизматларни кўрсатишда имтиёзлар мавжуд.
Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасидан 62 қишлоқда доимий яшовчи фуқаролари учун пенсиялар 2000 сомга оширилишини маълум қилган эди. Шунингдек, ҳукумат бу қишлоқларда яшовчи аҳолига ёрдам пулларни, электр энергиясига имтиёзларни, ижтимоий ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг маоши икки баробарга кўтарилади деб айтилган.
«Баткен вилоятининг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Жогорку Кенеш депутатлари 2021- йилнинг 22-июлида қабул қилишган. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун ҳукуматнинг веб-сайтида 2021-йилнинг 2-апрелида эълон қилинган, бироқ апрель ойи охирида қирғиз-тожик чегарасида можаро чиққандан кейин Баткен вилоятига алоҳида мақом бериш жараёни тезлашган. Чегарадаги тўқнашувларда икки томондан камида 55 киши ҳалок бўлиб, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Ташаббускорлар махсус мақом бериш вилоятни ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириб, маҳаллий аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлашган. Бу тадбиркорликни ривожлантиришга, янги иш ўринлари яратиш ҳамда минтақанинг, шунингдек мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи омилларнинг олдини олиш имконини беради.