Маданият вазирлиги Венеция кўргазмасига сарфланувчи маблағ манбаасини ошкор қилгани йўқ

308

Маданият вазирлиги Италиянинг Венеция шаҳридаги кўргазманинг (биеннале) павилонига сарфланадиган сарф-ҳаражатларни ва маблағ манбааси ҳақида маълумот бермаяпти.

Муассасанинг матбуот хизматидан 7-февралда «Клооп»га «ҳозирча бу масала бўйича керакли маълумотга эга эмаслигини» айтди.

23 апрель куни ўтувчи Венеция биенналесида Қирғизистон илк бор ўз павильонини кўрсатади. Илгари мамлакат ушбу тадбирга фақат Марказий Осиё павилони таркибидагина қатнашиб келган.

Аввалроқ биенналеда Қирғизистон номидан эронлик рассом Фируз Фармон Фармаян иштирок этиши хабар қилинганди. Бу қарорни Қирғизистоннинг маданий жамоатчилик вакиллари танқид қилиб, буни хато деб аташган. Шунингдек, улар Венеция биенналесида Қирғизистон номидан нега эронлик рассом қатнашаётганини сўрашган.

7 февралда Маданият вазирлиги эронлик рассом Фируз Фармон Фармаян инсалляциянинг устида Қирғизистон маданиятининг энг яхши ходими Нурзат Жээнбек қизи билан ҳамкорликда ишлаганини, унда фойдаланилган материалларни эса қирғиз ҳунармандлари ясаб берганини билдирган.

Ваҳоланки, Венеция биенналесида Қирғизистон павилонининг муаллифи сифатида фақат бир эронлик рассом номзоди кўрсатилган.

Венеция биенналесининг сайтидан скриншот.

Эронлик рассом биенналеда «Турон дарвозаси» (“Gates of Turan”) номидаги меҳнати билан таништирилади.

Венеция биенналеси — бу Италияда икки йилда бир марта ўтказиб турилувчи халқаро бадиий санъат кўргазмаси. Бу йил 59-биеннале ўтказилмоқчи, унда Қирғизистоннинг биринчи марта ўз павильони қўйилади.

Асосий сурат: Alexandru Ionescu / unsplash.com.