Қирғизистон Хитойга электр энергияси экспорт қилишни таклиф қилмоқда

331

Хитой Қирғизистондан электр энергиясини импорт қилиш масаласини кўриб чиқишга рози бўлди. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев тасдиқлади.

«Қирғизистон Хитойга эоектр энергиясини экспорт қилишни таклиф қилган. Хитой тараф бу масалани кўриб чиқишга рози бўлди. Агар ижоби қарор қабул қилинса, бу Қирғизистондаги ГЭСларнинг қурилишига, уларнинг қувватлилигини ортиришга, қўшимча сармоя жалб қилишга йўл очади», — деб билдирди Султанбаев.

Хитой томони музокораларнинг тафсилаотлари ҳақида 

Қирғиз томон Хитойга электр энергиясини экспорт қилишни таклиф қилгани дарҳол маълум бўлгани йўқ.

7-февралда президент маъмуриятининг сайтида президент Садир Жапаров билан ХХР етакчиси Си Цзиньпиннинг учрашувида қўл қўйилган ҳужжатларнинг рўйхати эълон қилинган. Аммо электр энергиясини экспорт қилиш масаласи бу келишувда кўрсатилмаган.

Хитой ҳукуматининг сайтида сўзлашувларнинг тафсилотлари ҳақида маълумот чиққан.

«Қирғиз тарафи Қирғизистондан Хитойга электр энергиясини экспорт қилиш масаласини кўриб чиқиш таклифини берди. Хитой томони бу масалани кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди», — деб айтилад ХХР ҳукуматининг маълумотида.

Шу маънодаги билдирув президент маъмуриятининг сайтида ҳам эълон қилинган. Аммо бу ОАВлар Қирғизистон билан Пекиннинг сўзлашувларининг версиясида фарқлар бор деб Хитойнинг баёнотинни ёзиб чиққандан кейин маълум бўлган.

Президент Садир Жапаров билан Хитой Халқ республикасининг етакчиси Си Цзиньпиннинг учрашуви 6-февралда Пекинда ўтган.

Қирғизистондаги электр энергиясининг танқислиги

Қирғизистонда энергетика тақчиллиги мавжуда — бу ҳақда ҳукумат ўзи айтмоқда. Президент Садир Жапаров Қирғизистон 2024-2025-йилларга бориб энергокризисдан чиқишни режалаштираётганини билдирган.

Қирғизистон энергетиклари аҳолини қиш мавсумида «электр энергиясини тежашга», уйларни имкони борича кўмир ва газ каби муқобил манбалар билан иситишга чақирган.

Қирғиз ҳукумати куз-қиш мавсумидан муваффақиятли ўтиш учун электр энергиясини қўшни давлатлардан импорт қила бошлаган. Республика Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини алмашиш йўли билан олса, Туркманистондан импорт қилиб олган. Бундан ташқари, ҳукумат Россиядан ҳам электр энергиясини олиш масаласи бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганини айтган.