Хитой Бишкекда янги сквер қуришга деярлик 8 млн сом ажратди

383

Хитой Бишкекнинг ғарб қисмида янги сквер қуриш учун 600 минг юань (деярли 8 миллион сом) ажратди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси билдирди.

Мэриядан бу маблағни Қирғизистонга Циндао шаҳрининг муниципалитети президент Садир Жапаровнинг Хитойга бўлган амалий ташрифи натижаси бўйича ажратганини таъкидлашди.

«Бу маблаққа сквер қурилиб, Аликулов кўчасидан Кустанай кўчасигача Дэн Сяопин проспекти бўйлаб яшил кўчатларнинг майдони кўпайтирилади», — деб билдиришди мэриядан.

Садир Жапаровнинг Хитойга бўлган сафарининг натижаси

6-февралда Пекинда президент Садир Жапаров билан Хитой Халқ Республикасининг етакчиси Си Цзиньпиннинг учрашуви бўлиб ўтган.

Учрашув якуни билан Хитой Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун 5 миллион доза вакцина ва хавфсизлик тармоғида 50 миллион юань (7,9 миллион доллар) миқдорида қайтарилмас грант ажратиши маълум қилинди.

Бундан ташқари Си Цзиньпин икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновларини, «Торугарт» ва «Эркечтам» назорат-ўтказиш жойлари орқали юк ташишни босқичма-босқич билан кўпайтариш зарур эканини айтган. У «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўлини қуриш муҳим эканини ҳам таъкидлаган.

Садир Жапаров эса кичик ва ўрта бизнес тармоғида икки томонли лойиҳаларни молиялаш учун умумий капитали 1 млрд долларни тузган Қирғиз-Хитой инвестиция фондини тузишни таклиф қилган.

Шунингдек Қирғизистон Хитой электр энергиясини экспорт қилишни таклиф қилган. Хитой томон бу масалани кўриб чиқишга рози бўлган.