6-февралда Иссиқкўлнинг Чок-Тал қишлоғида жойлашган «Париж» пансонатининг коттежи ёниб кетди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати маълум қилди, жабрланганлар йўқ.
Воқеа жойида икки ўт ўчириш бўлими ишлагани хабар қилинди. Ёнғин соат 16:57да чекловга олиниб, тўлиқ турда соат 18:27да ўчирилган. Аммо коттеж тўлиғи билан куйиб кетган — ёнғин 300 квадрат метр ерни қопалаган. Ёнғиннинг чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев «Париж» пансионати ўғлига тегишли эканини айтган. Factchek нашрининг маълумотига кўра, вазирнинг турмуш ўртоғи Замира Кулматова — Иссиқкўлда коттежларни ижарага берувчи ва сотиш билан шуғулланган «Париж КО» компаниясининг асосчиси.