Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этди

313

Қирғизистонда ўтган суткада коронавирусга чалинган уч нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан 2905 нафар киши вафот этган.

Шунингдек, сутка давомида 83 кишида COVID-19 тасдиқланган:

  • Бишкек - 63
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 6 та;
  • Талас вилояти – 1 та;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 9 та;
  • Жалолобод вилояти - 2 та.

Шу билан, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери жами 199 519 та коронавирус инфекцияси аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сутка давомида 380 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини билдирди.