Қирғизистондаги етакчи мустақил журналистлардан бири коррупцияни ошкор қилган суриштирувлари учун милиция унга гиёҳванд модда солиб қўйганини айтмоқда. Аммо бу кўпчиликка кўринмаган яширин ишларнинг биргина кўриниши. Мамлакатдаги журналистик суриштирув билан шуғулланган етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири жинсий шантаж, туҳмат ва кузатувга дучор бўлгани аниқланди.
OCCRP, Kloop.kg ва «Азаттык»нинг суриштируви
Журналист Актилек Капаров кофе олмоқчи бўлиб бинодан чиқиши билан кўчадаги ноодатий ҳаракатлар кўзига чалинган.
«Ниқобли, оддий либосдаги одамлар ва икки милиционер юрган эди. Беш дақиқа ўтмай ниқоб кийган ва махсус формадаги беш-олти киши “Спринтер”дан чиқди», — деди Капаров оқ фургонни кўрсатиб.
«Яна бири ит билан чиқди. Уларнинг бари бу жойни кўзлаб юришди», — деб эслади журналист.
Шундай қилиб, шамбанинг тунида Бишкекдаги гиёҳванд моддага қарши милициянинг баҳсли рейдни бошлаган. Уларнинг 22-январдаги бутоғи – ҳукуматнинг юқори қисмидаги коррупцияни ошкор қилган суриштирувлари билан танилган Temirov LIVE лойиҳасининг офиси эди. Икки кун аввалоқ бу ахборот воситасининг журналистлари янги суриштирувини эълон қилган эди.
Идорага кириб келган милиционерлар журналистларни ерга ётишга буюрган. Икки офицер кўкраги билан ётган бош муҳаррир Болот Темировни устида босиб туришди. Шундан кейин улар Темировни турғизиб, чўнтакларида нима бўлса олиб чиқишни талаб қилишади. Журналист чўнтакларидаги майда-чуйда нарсаларнинг орасидан кичкина целлофан пакетга солинган модда чиққанини кўрганда ўзи ҳайрон қолади. Офицерлар пакетчада наша бор деган баҳона билан медиа воситасининг компьютерларини ҳамда журналистнинг ўзини ушлаб кетишади.
Темиров милиция олиб кетаётганда: «Чўнтагимга солиб қўйишди», — деб айтишга улгурган. Унинг ҳамкасблари ҳам пакетчани атайлаб солиб қўйишганидан гумон қилишмайди.Темировнинг қон таҳлилилан ҳам гиёҳванд модда аниқланмаган.
OCCRP, Kloop ва «Эркин Европа/Азаттык» радиосининг суриштируви бу рейд йўқ ердан чиқмаганини кўрсатди. Бу Темировга ва унинг жамоасига қарши бир неча ойлик кузатувнинг ҳамда босим кўрсатишнинг кульминацияси эди.
Темировнинг айтишича, куз ойларидаёқ иш идорасининг ташқарисида шубҳали автомобиллан пайдо бўлган. Декабрь ойида у ижарага олиб яшаётган квартирада яширин камера ҳамда микрафон топилган.
Яна бир ўта ёқимсиз вазият: Махсус хизмат Темировнинг ходимларидан бирини тузоққа илинтириш учун махсус бир схемасини тузганга ўхшайди.
Темировнинг жамоасида ишлаган қиз спорт залда бир йигит билан танишиб қолади. Бора-бора уларнинг ўртасиа яқин алоқа пайдо бўлган. Кўп ўтмай у йигит қизни дам олиш вақтида кўл соҳилида хордиқ чиқаришга таклиф қилган.
Бизнинг суриштирувнинг давомида ҳуқуқ тартибот идораларидаги бир ходим у йигитни Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг ходими деб таниди.
Қиз билан йигит романтик алоқада бўлган вақтда, унинг ноутбугини бузиб кириб, иккисининг жинсий алоқасини яширин видеога олиб олишган. Ўша вақтда ўзларини МХДҚнинг ходимларимиз деб таништирган бир неча киши қиздан Темировнинг суриштирувлари ҳақида маълумот беришни талаб қилиб, агар бош тортса, унинг маҳфий ҳаётини эълон қиламиз ҳамда ота-онасининг обрўсини туширамиз деб қўрқитган.
Temirov LIVE рейддан икки кун аввал эълон қилган суриштирувида МХДҚнинг нуфузли етакчиси Қамчибек Ташиевнинг оила аъзолари давлат нефт компанияси аралашган коррупцион келишувлардан фойда кўрди деб билдирган.
Реакция кўп куттиргани йўқ. Бу иш Темировнинг қўлга олиниши билан тугагани йўқ. Кейинги ҳафтада Фейсбукдаги аноним саҳифаларда Темировни «наркоман ва фитначи» қатори тафсифлаган бир неча видео эълон қилинди. Видеода Темировни хорижликларнинг манфаатини кўзлаган «агент» қатори кўрсатиш учун милиция тортиб олган компьютерлардан олингадек кўринувчи донорларнинг баёнотлари, шартномалари ҳамда бошқа ҳужжатлар қўлланилди.
Шунингдек, бунга қадар махсус хизматнинг ходимлари таҳдиди қилганидек, Темировнинг жамоасидаги ёш қизнинг интим видеоси ҳам интенетга эълон қилинди. Бу видеода «медиа ташкилот маблағ топиш учун қизни хорижлик ҳомийлар билан жинсий алоқага боришга мажбурлаган» деган ҳақиқатга тўғри келмаган айблов илгари сурилган.
«Бу улар бизнинг суриштирувлардан қўрқишини кўрсатади», — дейди Болот Темиров ҳукуматнинг усуллари ҳақида. «Аввал улар жавоб беришмас эди, оқланишга ҳаракат қилишар эди. Аммо биз суриштирувларимизни қанчалик жиддий чиқарганимиз сари улар учун оқланиш аввалгидан қийин бўла бошлади».
«Энди шундай қилиб улар тўсқинлик туғдирганлардан қутилишга қарор қилишди», — деди Темиров.
Болот Темиров Қирғизистондаги етакчи эркин журналистлардан бири бўлгани учун, ҳукуматнинг уни ва ташкилотини йўқ қилишни кўзлаган ҳаракатларини мамлакатдаги матбуот эркинлигига катта зарба деб баҳолаш мумкин.
Инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотлари президент Садир Жапаров 2020-йилнинг октябрь ойида ҳукуматга келгандан кейин мамлакатда сўз эркинлиги бўйича вазият ёмонлашиб бораётганидан хавотирланишмоқда. (МХДҚнинг етакчиси Ташиев президентни «яқин дўстим» деб сифатлаб, «иккимизни Оллоҳгина ажратиши мумкин» деб айтгани бор).
«Сўнгги воқеалар ҳукуматдагилар орасидаги жазосиз қолиш одатини ва ўзбилармонликни кўргазиб туради», — дейди сиёсий эксперт Азим Азимов. «[Улар] эркин журналистларнинг, айниқса суриштирувчи журналистларнинг фаолиятини чеклашга ҳаракат қилиш билан мамлакатимиздаги сўз эркинлигига путур етказишди».
Темиров давлатдан чиқмаслик ҳақида тил хати асосида бўшатилди. Аммо унга қарши гиёҳванд модда бўйича айбловлар қолди. МХДҚ ва Ички ишлар вазирлиги изоҳ бериш бўйича илтимосимизга жавоб бергани йўқ. Аммо ўтган ҳафтада МХДҚ баёнот тарқатиб, суриштирувчи журналистнинг идорасидаги тинтув ва интернетга тарқаган видеога аралашганини инкор қилди.
«Бандитча усуллар»
Темиров босим ва зўравонликка аввал ҳам дучор бўлган.
2019-йилнинг охирида у бошқарган Factcheck.kg нашри қирғиз божхонасидаги аввалги нуфузли етакчининг бойлигини ошкор қилган суриштирувини эълон қилган. Ўша вақтда Темировга кейинги суриштирувларни тўхтатиш учун пул таклиф қилганлар бўлган. Журналист онлайн тролларнинг қоралашларига учраган ҳамда унинг веб-сайти (DDOS) хакерлик ҳужумига дуч келган.
2020-йилнинг январь ойида уч ёш йигит кўчада унга қўққисдан ҳужум қилган. Темиров уларни собиқ божхоначи жўнатан бўлиши мумкин деб гумон қилади.
Бу каби ёқимсиз воқеадан кейин Темиров ўз ишини давом эттириши кераклигини тушунган.
«Бу ишонч менга ҳужум қилишган вақтда келди», — дейди у. «Ўша воқеа айнан шу йўлни танлашимга ва суриштирувларни тайёрлайман деб ўзимга ўзим сўз беришимга туртки берган бурилиш бўлди».
Бу воқеа ортидан у Temirov LIVE лойиҳасига асос солиб, ўша йилнинг ёзида илк суриштирувларини эълон қилган. Суриштирувлар Россиядаги мухолифатчи лидер Алексей Навальнийни танитган батафсил тушунтирилувчи онлай видеолар шаклида тайёрланган.
Қаҳрамонимиз жиддий мавзулардан қочгани йўқ. 2021-йилнинг баҳорида Темиров ички ишлар вазирини қўллаган митингнинг аксар «иштирокчилари» вазирликнинг ходимлари эканини исботловчи суриштирувини эълон қилган. Унинг ортидан Темировнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини бузиб кириш ҳаракати бўлган.
Темировнинг айтишича, ўтган йили октябрь ойидан бошлаб офисининг ташқарисида шубҳали автомобиллар пайдо бўлган. Аммо хавфли вазият хали олдида эди.
Декабрь ойида Темиров чет ўлкада юрган вақтда унинг қайниси ижрага олинган квартирадаги шкафниг олдидан номаълум ускуналарни: рақамли видеокамерани, Wi-Fi роутерини, қўлбола қувват берувчи аппарати, микрафонни ва бир неча симни топиб олган.
Бу симларнинг ёрдамида кичик бир тешикадан меҳмонхонани видеога олиб турган камерани топиб олган.
Журналистлар бу ускуналардаги факллар билан танишиб чиқишган. У материаллар маҳфий ёздириб олиш ҳаракати бир неча ҳафта муддатда давом этиб келганини кўргазган. Аммо тизим масофадан бошқа серверга уланган экан. Шу сабабдан ускуналар файлларни номаълум манзилга жўнатиб туришга мослашган.
Темиров ўз хонадонида ёздирилганини айтган бир қатор аудиолар кейинроқ интернетга эълон қилинган унга қарши видеоларда фойдаланилган.
Видеога драматик музика фони ишлатилиб, номаълум одамнинг ўзгартирилган қаҳрли овози Темировни Қирғизистонга таъсир кўргазишни истаган Ғарбдаги ва Россиядаги агентлардан «пул олади» деб айблади. У видеода Темиров OCCRP ташкилотининг ходими билан камера сотиб олишни муҳокама қилган ва хотини билан жанжаллашаётган вақтда ёзиб олинган аудио ишлатилган.
Темировнинг айтишича, бу видеода ундан ташқари унинг офисида яширин ёздириб олинган овозлар ҳам фойдаланилган.
«Ҳукуматдагилар бандитлар усулларини қўлланиб, ҳаёлга келмаган барча маънавий ва давлат қонунларини бузмоқда», — дейди Темиров. «Бу одамлар қонунийлик, керак бўлса одамгарчилик тушунчаси билан умуман таниш эмас».
Аслида Темировнинг жамоасида ишлаган қиз дуч келган вазият журналистнинг ҳукуматдаги душманлари қандай қадамларгача бора олишини кўрсатди.
«Онанг билан отанг нима бўлади?»
Айгул Temirov LIVE гуруҳида журналист эмас, лойиҳаларнинг етакчиси бўлиб ишлаб келган. У асосан халқаро грантлар билан шуғулланиб, донорлар билан алоқада бўлиб турар эди.
Аммо бу йил қиш ойларидаги учрашув унинг ҳаётини қўрқинчли тушга айлантирди.
OCCRP, Kloop ва «Эркин Европа / Азаттык» радиоси махфийлигини ҳимоя қилиш мақсадида Айгул деб номини ўзгартириб қўйган ходим ўзи дуч бўлган воқеани батафсил журналистларга айтиб берди. Унинг сўзлари хат алмашувлари, суратлар ва компьютердан олинган лог-файллар билан тасдиқланди.
Воқеа декабрь ойида Айгул спортзалда бир йигит билан танишганда бошланган. У йигит Айгулга машқ қилувчи жиҳоздан қандай фойдаланишни кўргазиб, ундан кейин уни бир учрашувга етказиб қўйган. Улар бир-бири билан хат алмаша бошлаган. Кўп ўтмай у йигит Айгулни Иссиқкўлга дам олишга чақирган.
«Бир хонадонни ижарага олиб, барини ўзи уюштирди», — деди у.
Айгул иккиси хонадонда ўтказган тунни бир неча камера билан тасвирга олиши мумкинлиги тушига ҳам кирмаган.
Аммо кўп ўтмай шубҳа пайдо бўлган. Эртасига у йигит эрталабки нонуштани тайёрлаётиб, қайсидир бил видеони қўйиш учун Айгулнинг ноутбугининг сир сўзини сўраган. Айгул сир сўзини ўзи киргизиб берган. Кейинчалик йигит сир сўзни қайта сўраган.
«Мен сир сўзни тераётганда у телефонини яқинлатиб олиб келди», — деди Айгул. «Мени тортаётгандек кўринди. Кейин мен ундан узоқроқ жилдим».
Кундузи иккиси иссиқ сувга боришган. Улар хонадонда йўқ вақтда кимдир хонадонга келиб, унинг компьютерини бузиб кирган. Бундай хулосани Temirov LIVE лойиҳасининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг экспертизаси тасдиқлаб туради. У билан OCCRP ҳам танишиб чиқди.
«Улар сир сўзни 30 марта киргизиб кўришган. Охири топиб олишган» , — деб айтиб берди Айгул.
Кейинчалик Айгул браузерда очилган саҳифалар рўйхатини қараб ўтириб, ноутбукни бузиб кирганлар операцион тизимига ўрнатилган Windows Defender антивирус дастурини ўчириш йўлларини қидиришганини ва яширин кузатув дастурини ўрнатишганини тушунган. Аммо бундай воқеа бўлганини хавфсизлик бўйича маслаҳатчи қўнғироқ қилгандан кейингина билган.
Йигит Айгулнинг у мутахассис билан суҳбатини эшитиб қолиб, хавотирга тушган. У Айгулнинг кимга ишлашини сўрай бошлаган. Бир оздан кейин курткасининг чўнтагидан 10 минг сом ($118) йўқолганини айтиб, шошилинч Бишкекка отлана бошлайди.
«Шундан кейин мен ундан шубҳалана бошладим» , — деди Айгул. «Чунки эрта билан у [телефонини] яқин олиб келгани ғалати кўринган».
Айгул у йигит махсус хизматнинг ходими бўлиши мумкин деб ўйлаган. Аммо аниғини билмаган.
«Мен у билан гаплашавердим. Чунки у кишининг улар билан бирга эканини ёки ундай эмаслигини аниқлашим керак эди», — деди Айгул.
Бир неча ҳафтадан кейин ёш йигит Айгулни шаҳарнинг четидаги ижарага олинган уйга чақирган. Аммо бир неча соат ўтмай ўша кеча қўрқинчли тушга айланган. Кечки таомдан кейин қиз душга кириб чиқса, бояги йигитни ўзларини МХДҚнинг ходимларимиз деб таништирган уч киши сўроқ қилаётган экан.
Аммо кўп ўтмай улар қизнинг ортидан келгани аён бўлади.
Улар Айгулни ота-онасининг суратларини олиб чиқа бошлашган.
«У яхши, ҳурматга лойиқ киши, ҳукуматда ишлайди», — деб Айгул МХДҚ ходимларидан бирининг сўзини эслаб айтиб берди. «Сен шундай намунали ота-онанинг қизисан. Сен [маошинг учун олган] пул қаердан келишини биласанми?»
Улар Темировнинг суратини ҳам кўрсатиб, уни «мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш учун хорижий хавфсизлик хизматларига ёрдам беришга» ҳаракат қилаётган агент деб тафсифлашган.
«Улар донорлорга маҳфий ишлашади. Бу донорларни чет эллик махсус хизматлар молиялайди. Уларга бизнинг давлатда революциялар бўлиб тургани фойдали», — деган махсус хизмат вакилларининг сўзини Айгул эслаб айтиб берди.
У одамлар бот-бот улар билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга қўл қўйишни ҳамда Темиров ҳақида маълумот бериб туришни талаб қилишган. Айгул бундай таклифдан воз кечганда, босим кўрсатишнинг янги йўлига ўтишиб, унга йигити билан бирга ўтказган тундаги маҳфий тасвирга олинган видеоларни кўрсатишган ва уларни эълон қиламиз деб қўрқитишган.
«Майли, сен ёшсак, кучлисан, чидайсан. Аммо онанг ва отанг нима бўлади? Уларнинг юраги бунга чидамайди. Улар шунча йил ишлаб, обрў ортирса, сен бир онда уни йўқ қиласан», — деб Айгул махсус хизмат ходимларидан бирининг гапларини эслаб айтиб берди.
Қиз жавоб бермай қўйганда ходимлардан бири босимни кучайтирган. «Менинг йигитларим ота-онангни уйининг ёнида турибди», — деб эслади Айгул унинг сўзини. «Улар ота-онангга бориб, суратларни кўрсатишади. Уларга янги йилга яхши совға бўлади».
Бир неча соатга чўзилган босимдан кейин Айгул охири рози бўлишга мажбур бўлган. «Қўл қўйишга тўғри келди. Агар қўл қўймасам, улар кетмаслигини тушундим», — деди Айгул. Шундан кейин ёш йигит уни уйига етказиб қўйган.
Журналистлар йигит Айгул билан танишганда айтган исми бўйича ҳеч қандай маълумот топа олишгани йўқ. Ундан одам солиқ тўловчиларнинг ва сайловчиларнинг маълумот базасида йўқ. Аммо Қирғизистондаги ҳуқуқ тартибот органларида ишлаган бир аноним ходимга у кишининг суратини кўрсатганда, уни бошқа ном билан юрган МХДҚнинг ходими деб таниди.
Айгулга ўзлларини МХДҚнинг ходимимиз деб таништирган одамлар босим кўрсатганини тасдиқловчи бошқа фактлар ҳам бор. Бир неча кундан кейин Айгул аккаунтининг номи ота-онаси яшаган кўчанинг номига ўхшаган одамдан бир неча қисқа билдирувларни олган. Унга шундай ёзишган:
Улар кўпроқ маълумот талаб қилишни давом эттиришган:
Айгул аниқ билмаслигини айтганда унинг суҳбатдошларининг жаҳли чиққан.
Айгул жавоб бермаган. Ўша куни кечаси Temirov LIVE МХДҚнинг етакчиси Ташиевнинг оиласига боғлиқ суриштирувини YouTube каналига эълон қилган. Айгулнинг айтишича, ўша бўйича ходимлар у билан алоқага чиқмаган. «Улар менга қизиқмай қўйишди, чунки мен уларни огоҳлантирмадим», — деди у.
Нима бўлганда ҳам бир неча кундан кейин унинг интим видеосини кўрсатган видео интенетга эълон қилинди. Шундан кейин Айгул у ёш йигитни бошқа учратгани йўқ.
«Сизлар солиб қўйдинглар!»
Темиров ва унинг жамоаси ўз суриштирувини эълон қилган охирги икки кун ўтгандан сўнг уларнинг офисига гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришга қарши курашиш хизмати келган.
Рейднинг расмий сабаби қатори Айпери Адил қизи номли аёлнинг аризаси кўрсатилган. У аёл «Болот» деган бир киши уни гиёҳванд модда қўлланишда мажбурлаганини саноқли соат аввал ҳуқуқ тартибот идораларига айтиб берган. У икки манзилни, жумладан Temirov LIVE офисининг манзилини тилга олган.
(Журналистлар унинг ижтимоий тармоқлардаги бир неча саҳифасига бу воқеадаги роли ҳақида саволларни жўнатди. Суриштирув эълон қилинаётган вақтда ундан ҳеч қандай жавоб келмади).
Одатда, юристларнинг айтишича, ҳар бир рейд учун суднинг санкцияси керак. Аммо айрим ҳолатларда агар далиллар йўқолиб кетади ёки уларга зарар етади деган хавотир бўлса терговчи ҳам рухсат бера олади.
Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг катта терговчиси шундай имкондан фойдаланган кўринади. У «моддий далиллар […] йўқолиб, унга зарар келиб ёки жиноий мақсадда қўлланилиши мумкин деган реал хавфларни» сабаб келтирган.
Бу ордернинг асосида Ички ишлар вазирлигининг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришга қарши курашиш хизматининг махсус тайёргарликдаги кучлари Temirov LIVE лойиҳасининг бош офисига жўнатилган.
OCCRP, Kloop ва «Эркин Европа / Азаттык» радиоси рейд вақтида нималар бўлганини аниқ тушуниш учун Темировни ва воқеага гувоҳ бўлган бошқа одамларни суҳбатга тортди.
Офицерлар барча одамларни ерга ётқизиб, қўлларини бойлагандан кейин уларни бир-бирдан турғизиб, чўнтакларини бўшатишни талаб қилган. Темиров охиргиси эди. Турмуш ўртоғи Махабатнинг айтишича, Темиров кичик целлофан пакетни чўнтагидан олиб чиққанда хайрон бўлиб қолган.
«Унинг кўзидан ёш чиқиб кетди. Чунки йўқ ердан одамга туҳмат қилишди. Болот талмовсираб, хаяжонлана бошлади. Баримиз хайрон бўлиб қолдик», — деди Махабат. «Кейин мен “хавотирланма, биз баримиз сенга солиб қўйишганини кўриб турибмиз, қўрқма” дедим».
«Сизлар солиб қўйидинглар, мен кўрдим», — деб қичқирганини Махабат эслаб айтиб берди. «Мен қичқира бошладим, Болт қичқира бошлади, ҳаммамиз қичқира бошладик».
Temirov LIVE нашрининг ходимлари ва адвокатларининг айтишича, куч органларининг ходимлари рейд вақтида бир неча процедура хатоларга йўл қўйишган ва керак бўлса операция вақтида қонунни ҳам бузишган.
Тинтув вақтида орган ходимлари бир неча ноутбукту, компьютерлерди, флеш-карталарды, мобилдик телефонду жана кеңседеги видео көзөмөл системасына туташып турган видео жаздыруучу жабдыкты алып кетишкен.
Бирок медиа каражатынын адвокаттарынын жүйөөсүнө ылайык, жабдыктарды тартып алуу тинтүү процедураларын бузууга жатат, себеби анын Темировго коюлуп жаткан айыптарга эч кандай байланышы жок.
«Тинтув ва олиб қўйиш ҳаракатларини олиб бориш вақтида терговчи ишга алоқадор предметларни олиш билангина чекланиши керак эди», — деди адвокат Бекболот Касаболотов.
Эртасига МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев сиртдан гиёҳванд моддага алоқадор оддий қамоққа олиш деб тафсифланган бу воқеа бўйича изоҳ бериб, «сўз эркинлиги деб айрим жиноятларни ёпиб-яширишга маънавий ҳаққимиз йўқ» деб айтди.
«Агар жиноят бўлса барча техникалари олиниши керак. Балки у компьютерда гиёҳванд модда бўйича маълумотлар, баҳоси, кимлардан олаётгани ва бошқа маълумотлар ёзилгандир. Уларнинг компьютерида криминал, давлатга зарар етказувчи ҳеч нарса йўқ деб ишонаман», — деди Ташиев.
Temirov LIVE медиа ташкилотининг ходимлари милиция суриштирувлар ҳақида маълумот олиш учун ускуналарни конфискациялаган деб ҳисоблашади. Шунингдек улар милиция рейд вақтидаги ҳаракатини яшириш учун видео ёзувчи техникани ҳам бирга олиб кетган деб гумон қилишади.
Болот Темировни тергов тугагунча деб озод қилишди. Агар у гиёҳванд модда сайлаш айби бўйича айбдор деб топилса, беш йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Унинг жамоасидаги бир неча ходим ҳам сўроққа чақирилди.
Аммо кўплаган қирғиз фуқаролари журналистга нисбатан қилинган муомалани танқид қилишмоқда. Маҳаллий экспертлар журналист дуч келган вазиятни аввал кўрилмаган воқеа деб тафсифлашмоқда.
«Журналистларга ва ахборот воситаларига деярлик барча тизимларнинг даврида босим кўрсатилган», — дейди сиёсий эксперт Азимов. «Аммо улар бу процессни ҳуқуқий жиҳатдан қонуний қилишга ҳаракат қилишган. Расмий турда баҳона топиб, судга мурожаат қилишган».
«Бироқ бу сафар касб маҳорати юқори журналистга тортинмай, гувоҳларнинг кўзи олдида гиёҳванд модда солиб қўйишмоқда. Кейин улар ускуналарнигина эмас, жиноят изи сақланиб қолмасин деб назорат камерасининг видеоларини ҳам олиб кетишди. Албатта, бундай вазият ғазабдан ва жаҳлдан бошқа ҳеч нарса туғдирмайди», — деди Азимов.
Темиров ўзи айтганидан қайтмаяпти.
«Демак, биз кучланибмиз», — деди у. «Қирғизистонда суриштирув журналистикаси ривожланяпти. Бундай нарсалар ҳукуматдагиларни қўрқитади. Ҳаммасидан ҳам олдин бунинг бари ҳукуматнинг ўзида принципнинг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Иккинчи сабаби, суриштирув журналистикаси жуда кучланиб бормоқда».