Temirov Live президентнинг Бээжинга учиши учун қанча пул кетганини ҳисоблаб чиқди

367

Суриштирувчи журналистларнинг Temirov Live канали президент Садир Жапаровнинг Хитой пойтахти Бээжин шаҳридаги қишки Олимпиада ўйинларининг очилишига қилган сафари ҳақида видео эълон қилди.

Журналистлар президент Хитойга Embraer Lineage 1000 бизнес-классдаги самолёти билан борганини аниқлашган. Бунга қадар президент айнан шундай самолёт билан 2021-йилнинг кузида Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтган иқтисодий саммитга қатнашиб келган.

Ўша вақтда президент маъмурияти давлат раҳбарининг ҳусусий самолёт билан кетганини тасдиқлаган эди. Президент маъмурияти бундай қарор Британ ҳукуматининг Қирғизистоннинг №1 бортини қабул қилишдан бош тортгандан кейин мажбур қабул қилинган деб ишонтирган.

Temirov Live’нинг маълумотида, бу каби ҳусусий самолётнинг бир соатлик ижара ҳақи тахминан — 11 700 долларни тузади. Бишкекдан Бээжинга қадар парвоз вақти 4,5 соатга чўзилгани сабаб бунга 52 650 доллар (4 400 000 сом) кетганини ҳисоблаб чиқишган.

«Агар бу мажбурий чора бўлса, унда муаммо йўқ. Аммо нима учун айтишмаяпти? Агарда давлатнинг пул йўқ бўлса-чи? Парвознинг ҳақини ким тўлади?», — деб савол қўйди журналист Актилек Капаров.

№1 борт нима учун парвозларга ярамаяпти?

Қирғизистон президентини ўзининг ТУ-154 самолёти бор. СССР даврида энг хавфсиз самолёт деб ҳисобланар эди.

Авиалайнер Қирғизистонга 2006-йили берилган. Россия ОАВларининг маълумотида, ўша йили Владимир Путин бу самолётни ўша вақтдаги давлат раҳбари Қурманбек Бакиевга совға қилган.

Қирғизистонда президент самолёти 15 йилдан бери қўлланилиб келмоқда, унинг умумий қўлланиш муддати деярлик 30 йилга етди.

Президентлик самолётининг учувчиси Турат Исмаилов 2015-йили совет самолёти эскирганини айтиб, норозилигини билдирган.

2019-йили президент Сооронбай Жээнбеков Санкт-Петербургдан қайтиб келишда техник муаммолар сабаб, уча олмай қолган.

Жогорку Кенешда №1 бортини янгилаш ҳақида бир неча бор масала кўтарилган, аммо иш ундан нарига жилмаган.