Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳукуматни «Кактус»га қарши жиноят ишини тўхтатишга чақирди

284

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Қирғизистон ҳукуматини «Kaktus Media нашрига нисбатан қўзғалган жиноят ишини суриштиришни тўхтатиб, барча ОАВларнинг эркин ишлашига имконият беришга» чақирди. Мурожаат ташкилотнинг сайтига эълон қилинди.

CPJ дастурининг Европа ва Марказий Осиё бўйича мувофилаштирувчиси Гульноза Саид хорижий ОАВларнинг ёзаётган маълумотларни ёритиш жиноят эмас деб ҳисоблайди.

«Қирғизистоннинг ҳукумати “урушни пропагандалаш”га боғлиқ ҳуқуқ бузарликлар бўйича Kaktus Media нашрига нисбатан суриштирув олиб бораётгани — абсурд. Бу нашрни ошкора қўрқитиш ҳаракати», — деди Гульноза Саид.

Kaktus Media нашрининг асосчиси Дина Маслова CPJ ташкилотининг бунга қадар Қирғизистонда «урушни пропагандалаш» бўйича жиноят иши қўзғалмаганини, шу сабабдан иш қандай ривожланишини билмаслигини айтган.

CPJ  ташкилоти бу бўйича Бош прокуратурага изоҳ сўраб мурожаат қилган, аммо ҳозирча жавоб олганича йўқ.

Kaktus.media’нинг сайтидаги мақола

27-январда Баткен вилоятидаги чегара жанжали фонида Kaktus.media’нинг сайтида тожик нашрига таяниб ёзилган маълумот чиққан. Бош прокуратура мақолади «Қирғизистоннинг ҳарбийлари биринчи бўлиб ўқ отиб, Тожикистонни провакацияга ундаган деган ёлғон маълумотни ўз ичига олган» деб ҳисоблаган.

Бу факт бўйича назорат органи «Урушни пропагандалаш, бошқача айтганда бир давлатнинг бошқа давлатга агрессиясини яратиш ёки уруш жанжалини бошлаш мақсадида фикрларни, ғояларни ёки чақириқларни турли шаклда тарқатиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган.

Нашрнинг асосчиси Дина Маслованинг айтишича, 31-январда бу иш бўйича  бир нече муҳаррир сўроқ бериб, улардан тергов тафсилотларини ошкор қилмаслик бўйича тилхат олинган

Нашрнинг ўзи мақола бўйича тушунтирма эълон қилган. Унда маълумот тожик нашрига таяниб ёзилгани, мақоланинг мақсади эса тожик томон қандай ахборот сиёсати олиб бораётганини, Тожикистоннинг ҳукумати оддий фуқароларига қандай ахборот тарқатганини қирғиз жамоатчилигига кўрсатиш эди деб айтилган.

28-январда «Кактус Медиа»нинг олдида митинг ўтиб, унга нашр қирғиз-тожик чегарасидаги жанжални «бир томонлама ёритди» деб норози бўлганлар қатнашган.

3-февралда нашрнинг журналистлари Бош прокуратурага қайтадан сўроққа чақиртирилди.