IT-давлат компаниясининг собиқ етачиси бюджетдан 100 млн сом ўзлаштириб олишда гумонланиб, қўлга олинди

216

МХДҚнинг ходимлари «Соцсервис» давлат ишхонасининг собиқ директори Аман Абдилдаевни қўлга олди. Унга «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки сарфлаш» моддаси билан айб қўйилди.

МХДҚ 2020-йили ҳукумат Рақамли тараққиёт вазирлигининг тизимига қарашли «Соцсервис» давлат ишхонасига 100 миллион сом маблағ ажратганини билдирди. Бу маблағ эвазига «Соцсервис» ишхонаси «ижтимоий тармоқни тартибга солувчи давлат идорларининг ахборот тизимини ашлаб чиқиш ҳамда амалга ошириши» керак эди.

Аммо «Соцсервис» ишхонасининг раҳбарияти жиноий тил бириктириб, бюджетдан ажратилган маблағни «ноқонуний чиқариб, ўзлаштириб олган» деб билдирди идоранинг матбуот хизмати.

МХДҚ тергов собиқ директорнинг айбини тасдиқлаганини билдирди.

«Тезкор-тергов тадбирларининг асносида давлат тизимларининг аксарияти ишлаб чиқилмагани, амалга ошмагани, бу билан давлатга миллионлаган доллар зарар келтирилгани аниқланиб, рақамли трансформация бўйича стратегик аҳамиятга эга бўлган “Рақамли Қирғизистон 2019-2023” давлат дастурини амалга ошириш асоссиз чўзилиб кетгани аниқланди», — деб айтилади махсус хизматнинг маълумотида.

Абдилдаев МХДҚнинг тергов изоляторининг вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Бу орада тергов жиноятга алоқаси бор одамларнинг манзилини аниқлашга ҳаракат қилиб, келтирилган зарарнинг аниқ миқдорини ҳисоблаш учун аудиторлик текширув ўтказмоқчи.

Аман Абдилдаев «Соцсерсив»нинг директорлигидан 2021-йилнинг апрелида бўшатилган. Бундан ташқари, яна уч давлат IT-компаниясининг директорлари эгаллаган хизматидан четлатилган. Бунга самарасиз бошқарув сабаб экани айтилган.

«Уч йил давомида улар республика бюджетидан молияланиб келишди. Демак, маблағ топишга ҳаракат ҳам қилишмаган. Бу йил ҳам ушбу давлат идораларини молиялаш учун 150 миллион сомга яқин маблағ сўрашди. Айни вақтда, уларнинг ҳар бирида 25-30дан ортмаган ходим ишлайди. Орасида олти-етти нафаргина дастурчи бор, қолган ходимлар — маъмурий персонал», — деб билдирган ҳукумат аппаратининг рақамли трансформациялаш бўлимининг етакчиси Таалай Байтереков 27-апрелда.