«Кактус»нинг журналистлари қайтадан сўроққа чақиртирилди

296

Kaktus.media нашрининг журналистлари тожик ОАВсига таяниб ёзган мақоласи бўйича иш юзасидан Бишкекнинг прокуратурасига сўроққа чақирилди. Бу ҳақда Фейсбук саҳифасида нашрнинг асосчиси Дина Маслова билдирди.

Дина Маслованинг саҳифасидан скриншот

Унинг айтишича, журналистлар сўроққа навбат билан боради. У 24.kg агентлигига берган интервьюсида таҳририят ходимларининг бари сўроққа чақирилганини айтган.

Сўроққа чақирилганларнинг орасида — журналистлар Марат Уралиев, Александр Шабалин ва Бермет Уланова бор. Бунга қадар 31-январда нашрнинг бир неча муҳаррири сўроққа олиниб, улардан сўроқнинг тафсилотини ошкор қилмаслик бўйича тилхат олинган.

Kaktus.media’нинг сайтидаги мақола

27-январда Баткен вилоятидаги чегара жанжали фонида Kaktus.media’нинг сайтида тожик нашрига таяниб ёзилган маълумот чиққан. Бош прокуратура мақолади «Қирғизистоннинг ҳарбийлари биринчи бўлиб ўқ отиб, Тожикистонни провакацияга ундаган деган ёлғон маълумотни ўз ичига олган» деб ҳисоблаган.

Бу факт бўйича назорат органи «Урушни пропагандалаш, бошқача айтганда бир давлатнинг бошқа давлатга агрессиясини яратиш ёки уруш жанжалини бошлаш мақсадида фикрларни, ғояларни ёки чақириқларни турли шаклда тарқатиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган.

Нашрнинг ўзи мақола бўйича тушунтирма эълон қилган. Унда маълумот тожик нашрига таяниб ёзилгани, мақоланинг мақсади эса тожик томон қандай ахборот сиёсати олиб бораётганини, Тожикистоннинг ҳукумати оддий фуқароларига қандай ахборот тарқатганини қирғиз жамоатчилигига кўрсатиш эди деб айтилган.