Янги Конституциявий суднинг аъзолари — улар кимлар?

253

2021 йил 5 майда кучга кирган янги Конституцияга мувофиқ, Олий суднинг Конституциявий палатаси тугатилди. Бунинг ўрнига Конституциявий суд ташкил этилди.

Бироқ унинг аъзолари аввалги Конституциявий палатадаги кабидир.

Бу судда раис ва унинг ўринбосарларини ҳисобга олган ҳолда атиги 9 нафар судья бор. Улар кимлар ва улар ҳақида нималар маълум эканини айтиб берамиз.

Эмиль Осконбаев

Эмил Усконбаев. Фото: Конституциявий суд

Усконбаев 2 декабрь куни Конституциявий суд раиси бўлди. Усконбаев бунгача Конституциявий палата раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2016 йилда у ўша пайтдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг, унинг маъмурияти ҳамда олтинчи чақирилишнинг аксарият депутатлари Конституцияни ўзгартиришни  таклиф қилганда унга фаол қаршилик кўрсатган.

Усконбаев 2020 йили Конституциявий палата судьяларининг таркибида бўлган. Палата Клара Сооронқулованинг парламент сайловини ва конституциявий ислоҳотни кечиктиришнинг қонунийлиги тўғрисидаги аризасини кўриб чиққан.

Натижада Конституциявий палата сайловни кечиктириш ва мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конституцияга қарши келмайди деб қарор қилган.

Кейинчалик юристлар Конституциявий палата судьяларига, жумладан Усконбоевга бошида Садир Жапаров турган амалдаги ҳокимият томонидан босим кўрсатилганини айтиб чиқишган. Конституциявий палата қарорини Усконбаев ёзди деган версия ҳам пайдо бўлган.

Ўшанда Усканбаев босим ҳақида шундай деб айтган: «Нима десам экан... Босим бўлган куни ҳам бу ҳақда очиқ гапирмайсан, кўрмайсан ҳам-да. Босим бўлди деб айтишга ҳеч қандай асос йўқ. Мен сизларгага шундай жавоб берган бўлардим».

Мээргул Бобукеева

Мээргул Бобукеева. Фото: Конституциявий суд

Бобукеева Конституциявий палатага 2012 йили судья бўлиб келган, 2016 йилда эса палатанинг судья котиби этиб тайинланган. 2019 йили Бобукееванинг ваколат муддати тугаб, аммо кейинги йили у қайтадан Конституциявий палатанинг судьялар таркибига қайтиб келган.

Koom.kg Жамоатчилик таҳлили институтининг маълумотига кўра, 2020-йили Конституциявий палатага судьяларни танлашда Бобукеевага Алмазбек Атамбаевнинг *собиқ-президентлик мақоми борми ёки йўқми деган савол берилган.

Бобукеева Атамбаевнинг собиқ президент деган мақоми йўқ деб «ўйлашини», чунки Конституциявий палата фақат мақомидан ажратишга имкон берувчи хулоса чиқариб берган деб жавоб берган.

*Атамбаевни бу мақомидан 2019-йилнинг июнь ойида олтинчи чақирилишнинг депутатлари ажратган. Бу Атамбаев ва ундан президентликни ўтказиб олган Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги аразлашувдан кейин бўлган.

Латип Жумабаев

Латип Жумабаев. Сурат: Конституциявий суд

Жумабаев Конституциявий суднинг судьялигига 2020-йилнинг февралида тайинланган. Судьялик хизматига қадар Жумабаев Конституциявий палатада бир йил президентнинг доимий вакили бўлиб ишлаган. 2010-йили Ўш шаҳрининг прокуратурасини бошқариб, 2013-йили Баткен вилоятининг прокурорлик хизматида бўлган.

Конституциявий палатага келгунга қадар меҳнат йўлининг кўпини турли вилоят ва туманларнинг прокуратураларида ишлаб бошлаган.

 

Мукамбет Касималиев

Мукамбет Касималиев. Сурат: Конституциявий суд

Касималиев бунгача бир неча бор Конституциявий палата судьяларининг таркибида бўлган. Биринчи марта 2012-йили судьяликка сайланган. Бир йилдан кейин палатанинг раислигига тайинланган, бу хизматда 2016-йилгача ишлаган.

2019-йили ваколат ҳақлари тугаб, аммо 2020-йили қайтадан палата судьяларининг таркибига сайланган.

Касималиевнинг биографиясига қарасак, 1987-йили университетда ўқувчилик хизматидан кейин МХДҚнинг терговчиси бўлган. Шундан кейин ҳукуматнинг ва президентнинг аппаратларида ишлаган.

2004-2005-йиллари Хавфсизлик кенгашининг котиби бўлиб ишлаган. 2007-йли эса Миллий хавфсизлик хизмати бошқармасининг (ҳозирги МХДҚ) етакчиси бўлган.

Кирккелди Кадирбаев

Кирккелди Кадирбаев. Сурат: Конституциявий суд

Судья Кадирбаев Конституциявий палатага келишдан аввал бутун карьерасини Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот идораларида қурган. Бу йиллар орасида юқори хизматларда ишлаган, масалан, 2004-2009-йиллари ИИВнинг Бош штабини, Тергов бошқармасининг ва ИИВнинг Ички хавфсизлик хизматининг етакчиси бўлган.

Кадирбаев 2011-2019-йиллари Амнистия бўйича комиссиянинг масъул котиби бўлган. Ундан кейин Кадирбаев Конституциявий палатанинг судьяси бўлиб тайинланган.

 

Жамиль Шаршеналиев

Жамил Шаршеналиев. Сурат: Конституциявий суд

Шаршеналиев 2010-йили Қирғиз-Рус славян университетини тугатган, 2004-2009-йиллари эса Олий суднинг аппаратида қонунлар билан ишлаш бўлимининг бошчиси ҳамда суд коллегияси бўлимининг етакчиси бўлиб ишлаган.

2010-йилдан кейин беш йил Чуй вилоятининг Аламудун туман судининг судьяси бўлган. 2020-йилнинг майида Конституциявий палатанинг судьяси бўлиб келган.

 

Жедигер Саалаев

Саалаевнинг биографиясида университетнинг

Жедигер Саалаев. Сурат: Конституциявий суд

журналистика ва юридика факультетларини якунлагани айтилади. 2004-2011-йиллари Қирғиз давлат юридика универитетида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Шундан кейин бош вазир аппаратида алоқа бўлимини бошқарган.

 

Саалаев «Қирғиз Туусу» газетасининг бош муҳаррири бўлиб ҳам ишлаган, 2015-йилнинг май ойида эса Конституциявий палатанинг судьялигина келган. 2020-йилнинг июнь ойида палатанинг суд-котиби бўлиб тайинланган.