Дастан Бекешев: «Кактус»нинг маълумоти жиноят ишини қўзғаш даражасидаги мақола эмас

289

Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев Kaktus.media’нинг сайтига чиққан маълумот «жиноий иш очадиган даражадаги» мақола эмас деб ҳисоблайди. Бу бўйича фикрини халқ вакили парламентнинг 3-февралдаги йиғинида айтди.

Бекешев материал эълон қилиган факти бўйича «урушни тарғиб қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини таъкидлади. Унинг айтишича, мақолани нашр қилиш учун дунё амалиётида ҳам жиноят иши қўзғалмайди.

«Жиноят ишини қўзғамай шунчаки огоҳлантириш, ёзув турида огоҳлантириш бериб қўйса бўлар эди. Мақола хорижий ОАВларга таяниб ёзилган, кейин ўчиришган. Аммо шунга қарамай журналистларни прокуратурага чақириб, гувоҳ бўлишга мажбур қилишмоқда. Мен у жиноят иши қўзғагандек мақола эмас деб ҳисоблайман», — деди Бекешев.

Халқ вакили мазкур масалани президент Садир Жапаров шахсий назоратига олиши кераклигини қўшимча қилди. Депутатнинг фикрича, лингвистларнинг ҳамда бошқа мутахассисларнинг экспертизасини ҳам ўтказиш керак.

Kaktus.media’нинг сайтидаги мақола

27-январда Баткен вилоятидаги чегара жанжали фонида Kaktus.media’нинг сайтида тожик нашрига таяниб ёзилган маълумот чиққан. Бош прокуратура мақолади «Қирғизистоннинг ҳарбийлари биринчи бўлиб ўқ отиб, Тожикистонни провакацияга ундаган деган ёлғон маълумотни ўз ичига олган» деб ҳисоблаган.

Бу факт бўйича назорат органи «Урушни пропагандалаш, бошқача айтганда бир давлатнинг бошқа давлатга агрессиясини яратиш ёки уруш жанжалини бошлаш мақсадида фикрларни, ғояларни ёки чақириқларни турли шаклда тарқатиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган.

Нашрнинг асосчиси Дина Маслованинг айтишича, 31-январда бу иш бўйича  бир нече муҳаррир сўроқ бериб, улардан тергов тафсилотларини ошкор қилмаслик бўйича тилхат олинган. 28-январда ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари  «Кактус Медиа» нашрининг «ҳаракатига қарши митинг ўтказишини» ёзиб чиқиб, бошқаларни ҳам митингга қатнашишга даъват қилишган.

Ўша куни нашр тожик тарафнинг версиясини нима учун янгилик қатори берганини тушунтириб берган. Шунингдек камчиликни тан олиб, ўқувчиларидан кечирим сўраб, қуйидагидек мурожаат қилган:

«Бу публикациянинг ягона мақсади – тожик томон қандай ахборот сиёсати олиб бораётганини, Тожикистоннинг ҳукумати оддий фуқароларига қандай маълумот тарқатганини қирғиз жамоатчилигига кўрсатиш эди. Ҳозирда ахборот уруши бораётгани аниқ. Унга қаршилик кўрсатиш учун иккинчи томон қандай ҳаракатларни олиб бораётганини аниқ билишимиш керак. Эълон қилинган материалда ахборот манбаига ҳавола берилган.

Бошқа нашрдан олинган (ПЕРЕПЕЧАТКА) маълумот бўйича фикримизни аниқ етказа олмаганимиз – бизнинг хатою Шу сабабли барча қирғизистонликлардан кечирим сўраймиз.

Аммо Тожикистоннинг ОАВлари ахборот урушида мағлуб бўлмаслик мақсадида қандай маълумотни тарқатаётганини баримиз билишимиз лозим деган фикрдамиз.  Kaktus.media таҳририяти ҳар доим қирғиз халқининг манфаатини ҳимоя қилиб келган ва бундан кейин ҳам ҳимоя қилади», — деб ёзилади мурожаатди.