Ҳукуматни босиб олиш иши: Курсан Асанов уй қамоғига чиқди

303

Бишкек шаҳар суди 3-февралда ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановни уй қамоғига чиқарди. Маълумотни «Клооп»нинг журналистига адвокат Чинара Жакупбекова тасдиқлади.

Суднинг матбуот хизматидан Асанов 2022-йилнинг 14-мартигача уй қамоғида бўлишини билдиришди.

Сурат: Чинара Жакупбекованинг Фейсбук саҳифаси

Асановни милиция ходимлари 2021-йили сентябрда «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўриш гумони билан қўлга олишган. У қўлга олингунга қадар ижтимоий тармоқларда муҳтмалан  Курсан Асановнинг «Толубай» тижорий банкининг тижорат директори Алмаз Сарибаевнинг овозига ўхшаш деган одам билан суҳбати тарқаган.

Видеонинг остига Асанов, депутат Жанар Акаев ва бошқа сиёсатчилар ҳукуматни қурол билан босиб олишни гаплашмоқда деб ёзилган.

ИИВ мазкур ёзувдаги овоз Асановники эканини далиллаш учун видеони экспертизадан ўтказмаган. Бу сиёсатчининг адвокатлари экспертиза ўтказгандан кейин маълум бўлган, экспертиза видеодаги овоз сиёсатчига тегишли эмаслигини исботлаган.

Бунга жавобан ИИВ мазкур хулосалар «мутахассиснинг хулосаси» бўлиб ҳисобланишини ва у «жиноят иши бўйича далил қатори ҳисобланиши мумкин эмас» деб билдирган. Асанов бўшатилгунга қадар №50 тергов изоляторида ушлаб турилди.