Тожикистон ТИВи талаба ва ўқитувчиларни Қирғизистонга боришдан бош тортишга чақирди

296

Тожикистон ТИВи Қирғизистоннинг таълим бериш ташкилотларида ишлаган ёки ўқиган тожикистонликларни Қирғизистонга бормай туришни «қаттиқ илтимос қилди». Бундай илтимос 2-февралда муассасанинг сайтида эълон қилинди.

Улар Қирғизистоннинг вазирлар маҳкамаси тожикистонликларга давлатнинг олий ўқув юртларида ўқишга ва ишлашга рухсат берса ҳам «Қирғизистонда тожик фуқароларига холис муомала қилинмайди» деб билдиришди.

Тожикистоннинг ТИВи Қирғизистон ўқув юртлари Тожикистон ОЎЮларига кўчиришни истаган талабаларга «ҳужжатларини беришни кечиктириб, тўсқинлик қилмоқда» деб айтмоқда.

«Ҳужжатларни қайтаришдаги энг кўп қўйилган талаб — тўлиқ ўқув йили учун ўқув ҳақини тўлаш, бу эса тожикистонлик талабалар Қирғизистоннинг ўқув юртлари билан тузган келишувда кўрсатилмаган. Чегара пунктларида эса тожикистонлик талабаларни қўлга олишмоқда», — деб таъкидлади Тожикистоннинг ТИВи.

Вазирлик тожик фуқароларига ҳам Қирғизистонга киришга ёки давлат орқали бошқа давлатларга транзит билан учиш таъқиқланганини огоҳлантиришди.

Қирғизистон ва Тожикистоннинг алоқаси

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқа чегарада чиққан жанжаллар сабаб баҳсли бўлиб қолмоқда.

Қирғизистон 2021-йилнинг апрелидаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли йирик жанжалдан кейин Тожикистон билан чегарасини ёпган.

Сентябрнинг охирида «Радио Озоди» («Озодлик радиосининг» тожик хизмати) 100дан ортиқ тожикистонлик талаба Қирғизистонга ўта олмай турганини хабар қилган. Қирғизистоннинг Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2020-2021-йиллари Қирғизистоннинг маҳаллий ўқув жойларидаги тожикистонлик талабаларнинг сони икки мингга етиб қолган.

2021-йилнинг 22-октябрида Қирғизистоннинг вазирлар маҳкамаси тожикистонлик талабаларга ва ўқитувчиларга давлатга киришга рухсат берган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги охирги жанжал 2022-йилнинг 27-январида чиққан. Ўшанда бир неча соат отишма бўлган. Жанжал 28-январь куни эрталабки соат тахминан 4:00да босилган. Отишма оқибатида Қирғизистондан 11 киши ярадор бўлган. Тожикистон томондан икки киши вафот этиб, 10 киши ярадор бўлгани хабар қилинган.