Иқтисод вазирлиги: Жаҳон банки Боткен вилоятини ривожлантириш учун 50 млн доллар беради

413

Иқтисодиёт вазирлиги Қирғизистон ва Жаҳон банки ўртасидаги музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берди. Вазирликнинг маълумоти бўйича, музокаралар натижаси билан протокол имзоланади, унга кўра Жаҳон банки Боткен вилоятини ривожлантириш учун 50 миллион доллар ажратади.

Бу маблағлар Боткен, Қадамжой ва Исфананинг маҳаллий коммунал инфратузилмасини, давлат коммунал хизматларини, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга сарфланмоқчи. Шунингдек фавқулодда вазиятлар вақтида ёрдам кўрсатииш ҳам мўлжалланган.

Шунингдек иқтисодиёт вазирлиги  кичик грантлар тизими орқали иш ўринларини кўпайтириш ниятида.

Бу Жаҳон банкининг Қирғизистон барқарорини ривожлантиришни биринчи марта молиялаши эмас. Аввалги ёрдам маблағи Ўш вилоятига сарфланган. Бундан ташқари, 2022 йил январида банк Қирғизистонда 14 та мактаб қурилишини молиялаштириши маълум бўлган.

Боткен вилояти нима учун қўшимча маблағга муҳтож?

Кўк-Тош қишлоғидаги Шайдулла Ган номидаги ўрта мактаб.  Бу ҳудудда Тожикистон билан аниқланмаган ерлар кўп бўлгани учун мунтазам равишда можаролар юз бериб туради.

Сўнгги йилларда Боткен вилояти чегара можаролари сабаб тез-тез азият чекиб келган. Охирги марта вилоятда 2021 йил баҳорида жанжал чиққан, ўшанда оддий фуқаролар орасидан ўнлаган киши вафот этган. Жанжал натижасида 36  қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 154 нафар киши жароҳатланган.

Можаро,  инфратузилманинг бир қисми - мактаблар, тиббиёт муассасалари, давлат идораларининг ҳам вайрон бўлишига олиб келди. Маҳаллий аҳолининг юзлаб уйлари ва уларнинг ишхонаси ёниб кетган, кўплари уй-жойсиз ва ишсиз, мулксиз ва чорвасиз қолди.

Шундан сўнг Қирғизистон ҳукумати вайрон бўлган қишлоқларни тиклашга киришди. «Мадина» шаҳарчаси можаро пайтида ҳалок бўлган қиз шарафига қурилган. Бироқ, кейинроқ аҳоли ва фаоллар шаҳарчадаги айрим биноларнинг сифати ҳақида шикоят қилишди - масалан, баъзи электр устунлари қулагани, қудуқларнинг қопқоқлари синиб, одамлар тоза сув танқислигидан қийналган.

Боткен вилоятига қонун доирасида алоҳида мақом берилган, президент Садир Жапаров эса хорижлик ишбилармонларни ҳудудни қайта тиклашга сармоя киритишга чақирган.  Масалан, Ўзбекистон минтақада бир нечта мактаб қуриб беришини хабар қилган.