Бишкекда электромобилларини қувватлатлаш тармоқлари очилди

378
Сурат: Бишкек мэрияси

 Бишкекдаги бир қанча савдо марказларида ва супермаркетларда электромобилларни зарядлаш пунктлари очилди. Бу ҳақда 27-январь куни шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.

Электрон автомобилни қаерда зарядлашим мумкин:

  • «Томми Малл» савдо маркази;
  • «Ациа Малл» савдо маркази;
  • «Ала-Арча» савдо маркази;
  • «Технопарк»Фрунзе гипермаркети;
  •  Фрунзе гипермаркети;
  • «Жал»Фрунзе гипермаркет  ;
  •  «ЧП» Глобус гипермаркети;
  • Лев Толстой кўчадаги Глобус гипермаркети;
  • Медерова кўчасидаги Глобус гипермаркети;
  • «Интермедиа» бизнес маркази.

Мэриянинг маълум қилишича, қувватлантириш шохобчалари тармоғини «Элкуб» компанияси ўрнатган. Компаниядан «Клооп»нинг журналистига станциялар ҳозирча тест режимида ишлаётгани ва  машинани бепул қувватлантириш  мумкинлигини айтишди. Тест режимида компаниянинг 9 февралда якунланадиган янги йил акцияси учун кириш карталарини олганларгина ўз автомобилларини қувватлантириши мумкин.

«Яқин орада, бир ҳафтанинг ичида масофавий уланиш йўлга қўйилади, кейин эса картасиз ҳамма учун бепул кириш имконияти очилади, тарифлар яқин кунларда тайёр бўлади, деб умид қиламиз», — дея қўшимча қилишди компаниядан.