Охирги суткада коронавирусдан тўрт киши вафот этди, 497 янги ҳолат қайд этилди

Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 27-январга кўра коронавирусдан тўрт одам вафот этди, 479 янги ҳолат аниқланди.

  • Бишкек шаҳрида — 289;
  • Чуй вилоятида — 101;
  • Жалолобод вилоятида — 22;
  • Ўш вилояти — 18;
  • Баткен вилояти — 16;
  • Иссиқкўл вилоятида — 16;
  • Талас вилоятида — 8;
  • Ўш шаҳрида — 7;
  • Норин вилоятида — 2.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 197 081га етти. Ўлка бўйича 185 167 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 862 одам вафот этди.

Охирги суткада касалликдан 629 бемор соғайди. Ҳозирда 1 044 бемор касалхонада, 6 501 киши эса уй шароитида даволанмоқда.