Temirov Live’нинг суриштируви: Фаоллар Ташиев билан Ниязбековни истеъфосини талаб қилишди

340

Президент Садир Жапаровдан МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевни ва ички ишлар вазири Улан Ниязбековни истеъфога кетишини талаб қилишди. Шунга боғлиқ мурожаатга Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронкулова, МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаева, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари қўл қўйишган.

Президентга хат Temirov Live таҳририятининг журналистларини кузатиш ва интернетдаги танқидлар сабаб йўлланди.

«Биз Конституцияга мувофиқ абсолют ва дахлсиз деб ҳисобланган одам обрўсини ҳеч нарсага қарамай топтаётган МХДҚ ва ИИВ етакчиларини ишдан бўшатишни талаб қиламиз», — деб ёзилади мурожаатда.

Мурожаат эгаларининг айтишича, Ташиев билан Ниязбеков бир қанча конституциявий ҳуқуқларни бузишган:

  • маълумотнинг махфийлиги;
  • сўзлашувлар ва алоқаларнинг махфийлиги;
  • шахсий ҳаёт ҳақидаги маълумотларни ноқонуний йиғишдан ва тарқатишдан ҳимояланиш;

«Ўз жавобгарликларини бажариш ўрнига улар хавфсизликни таъминлаш учун давлат томонидан берилган ваколатларидан фойдаланиб, журналистларни, мухолифатчи сиёсатчи ва фаолларнинг шахсий ҳаётини диққат билан кузатадиган бўлиб қолишди», — деб ёзилади президентга мурожаатда.

Мурожаат эгалари МХДҚ билан ИИВ ҳаракатларини «уятсизлик, пастлик ва жирканчлик» деб аташди.

«Бу МХДҚ ва ички ишлар органларини тўлиқ дискредитация қилиш. Мамлакатимизнинг обрўси, [президентнинг] имижига катта зарар қилишди», — деб билдиришди улар.

Улар агар Садир Жапаров чора кўрмаса, унда буни «ифлос ишларга аралашиш» деб билишади, сабаби Ташиев билан Ниязбеков — президентнинг дўстлари.

Бу орада МХДҚни депутат Дастан Бекешев ҳам танқид қилди. Парламентнинг 26-январдаги йиғинида Бекешев махсус хизмат журналистларнинг шахсий ҳаётини жамоатчиликка маълум қилиб «уят» бўлмоқда деди.

Болот Темировни қўлга олиниши ва ҳамкасбларини танқид қилиш Temirov Live жамоасини МХДҚ раиси Ташиевни оиласи ҳақидаги суриштируви эълон қилингандан кейин бўлди. Номаълум фойдаланувчилар журналистнинг шахсий ҳаёти ҳақида яширин камерага олинган видеони тарқата бошлашган.

Темировни қўлга олиниши жамоатчиликда резонанс яратиб, бир суткадан кейин у ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилган.