Бишкек ЭИҲ: Олтинни бўлиб олувчи «яширин фирма» 2019-йилгача ишлаган

371

«Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудида (ЭИҲ) олтинни бўлиб олиш бўйича ноқонуний фаолият юритиб келган. Бу ҳақда 26-январда Божхона прокуратурасининг матбуот хизмати билдирди.

Муассасадан қонун бузиш божхона хизматининг контрабандага қарши курашиш бошқармаси билан биргаликда аниқланганини таъкидлашди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, хусусий фирмаларнинг бири рухсат берувчи ҳужжатларисиз кўп вақтдан бери олтинни бўлиб олиш билан шуғулланган. Фирма техник ва иқтисодий хавфсизлик талабларини бузган.

Бош прокуратура компания ўз ишини «Божхона хизмати ва “Бишкек” эркин иқтисодий муҳитининг амалдорларини ёрдамида» олиб борган деб ҳисоблайди.

«Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, тергов амаллари бормоқда.

2021-йилнинг 5-сентябрида МХДҚ «Бишкек» ЭИҲ майнинг-фермасини аниқлаган. Муассаса билдиришича, у ноқонуний ишлаган.