«Ноқулай вазият». Парламентнинг қаршилигига қарамай Идрис Қадирқулов элчи бўлди

329
Идрис Кадиркулов

Жогорку Кенеш депутатлари 26-январдаги мажлисда Идрис Кадиркуловни Қирғизистонни Украинадагы элчиси бўлиб тайинланганини танқид қилишди.

Кадиркулов хизматга 25-январда президент Садир Жапаровнинг фармони билан тайинланган. Бироқ Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция бўйича қўмитаси 24-январда Кадиркулов номзодини маъқуллаган эмас.

Депутат Айбек Осмонов Кадиркуловни тайинланиши «тўғри эмаслигини» билдирди.

«Ташқи ишлар вазирлиги бундай бўладиган бўлса Жогорку Кенеш қўмитасига олиб келмай ўзларининг ишини қилишмайдими? Қўмитага келиб, муҳокама бўлиб, кейин қўллов топмаган номзодлар тайинланмоқда — бу нотўғри бўлди», — деди Осмонов.

Президентнинг парламентдаги мухтор вакили Алмасбек Абитов Конституциянинг 70-моддасига таяниб, «президент Қирғизистоннинг чет мамлакатлардаги дипломатик вакилликлари раҳбарларини ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларини тайинлаб, ортга чақиртириб олишини» эслатиб ўтди.

«Бу янги Конституциянинг нормаси, ўзингиз биласизлар: агар бир қонун иккинчи қонунга қарши келадиган бўлса бизни бош қонун тўғридан-тўғри ишлайди», — деб жавоб берди Абитов.

Депутат Нурлан Шакиев Абитовга энли элчи лавозимига номзодларни Жогорку Кенешнинг розилиги олиш учун олиб келмасликни айтди.

«Бу сизларнинг хатоларингиз. Сизлар шундан ҳаракатингиз билан парламент билан президентни ноқулай ҳолатга соляпсизлар [...] Бу ерда парламентни обрўси ҳақида сўз бўлмоқда. Жамоатчилик тушунмаяпти ҳозир: парламент бирни, президент бошқасини айтяпти. Жамоатчиликда бу парламент “чимқириқ-парламент”дан фарқи йўқлигини, президент парламентни эшитмас экан деган муҳокамалар бўлмоқда», — деди Шакиев.

Абитов ҳозирда қонунлар янги Конституцияга кўра инвентаризацияланаётганини билдириб, «бундай нотўғри нарсалар иккинчи такрорланмайди» деди.

Кадиркуловнинг номзоди 24-январда парламент қўмитасида қаралиб, бироқ қўллов топмаган. Депутатлар Кадиркулов «биометрик чет давлатлари паспортларини сотиб олиш тендерига» боғлиқ можарода МХДҚ раҳбарлигидан кетганини ёдга солишди.

*Идрис Кадиркулов 2018-2019-йиллари миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси бўлган.

Кадиркуловнинг истеъфосига уни 2018-йил охирида давлат рўйхатга олиш хизматини собиқ раҳбари Алина Шаикова билан норасмий учрашуви сабаб бўлган. Учрашувда чет давлат паспортларини сотиб олиш тендери муҳокама қилинган.

Шаикованинг айтишича, учрашувда ўша вақтдаги президентни рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Дастан Догоев ва ҳужжатларнинг бланкларини ясаш бўйича Европа компанияларини вакиллари бўлган. Кадиркулов Шаиковага швейцариялик «КБА НотаСис С.А.» нашриёти билан «ҳамкорлик қилишни таклиф қилган».

Бироқ Шаикова таклифдан бош тортган, сабаби ДРХ биометрик чет давлати паспортларни сотиб олиш тендерини учрашувгача эълон қилган эди.

*ДРХ 2018-йилнинг октябрь ойида паспортларни бланкларини ясашга 1,2 млрд сомлик тендер эълон қилган. Унда тендерни ўз хизматини 940 млн сомга баҳолаган литвалик Garsu Pasaulis компанияси ғолиб бўлган. энг арзон нархни хизматини 686 млн сомга баҳолаган Mühlbauer ID Services GMBH немис компанияси таклиф қилган. Бироқ тендердан кейин германиялик Mühlbauer ID Services GMBH ва франциялик IDEMIA France компаниялари тендер қоида бузишлар билан ўтганини билдиришган.

МХДҚ норасмий учрашув ҳақиқатдан бўлганини тасдиқлаган, бироқ махсус хизмат раҳбари Кадиркулов «шахсий манфаатларни кўзламаганини» билдирган. Ҳуқуқ ҳимоячилари Кадиркуловни МХДҚ раҳбари хизматидан кетишини талаб қила бошлаган.

2019-йилнинг апрель ойида МХДҚ «Коррупция» моддаси билан судгача текширувни бошлаб, Шаикова хизматдан олинган. Кейинчалик у чет ўлкага кетиб, тергов уни қидирувга берган.

Махсус хизмат судгача текширув асосида ДРХнинг уч амалдорини қўлга олган — улар литвалик Garsu Pasaulis компанияси вакиллари билан «яширин шартнома тузиб, тендер вақтида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишгани» айтилган. Махсус хизмат келтирилган зарарни 253 млн сомга баҳолаган.

Кадиркулов 26-январда «паспорт можароси» уни хизматдан кетишига сабаб бўлганини, бунинг сабаби бошқа эканини айтган.