МХДҚ Temirov Live’нинг журналистларининг камситилишига алоқаси йўқ эканини айтди

355

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Temirov Live’нинг суриштирувчи журналистларини камситишга махсус хизматнинг алоқаси бор дейилган тахминларга изоҳ берди. Бунгача ижтимоий тармоқнинг номаълум фойдаланувчилари журналистларнинг шахсий ҳаёти ҳақида яширин камерага олинган видеони чиқаришган.

МХДҚ журналист Болот Темиров ва тўкма оқин Болот Назаровни қўлга олиниши ҳамда жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинаётган шахсий видеолавҳаларни тарқалишига махсус хизматнинг «ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб таъкидлади.

«Айрим манфаатдор томонлар махсус хизмат номига далилсиз, аргумент келтирмасдан уни айблаб, “қаттиқ сўзларни, эпитетларни” айтиб, жамоатчиликни куч органларига қарши ҳаракат қилаётгани ҳайрон қолдиради», — деб айтилади махсус хизматнинг билдирувида.

МХДҚ «Конституциянинг ва ўз ваколатлари доирасида миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича комплекс ишларни амалга оширмоқда» деб таъкидлади. Шунингдек, махсус хизматдан «жамият барқарорлиги ва бутунлигини сақлашга, фуқаролар ҳуқуқларини, эркинликларини таъминлашга бор кучини сарфламоқда» деб қўшимча қилишди.

«МХДҚ жамоатчиликни эмоцияга, турли провокация ҳаракатларига олинмай, бирор бир савол туғилса, билдирувлари ва ёлғонлари билан Қирғизистон жамоатчилигини адаштирмай, белгиланган тартибда муассасага мурожаат қилишга чақиради», – деб сўрашди махсус хизматдан.

Хавфсизлик хизмати «жамоатчилик, ўзини адаштиришга йўл бермайди» деб умид қилишини қўшимча қилди.

Болот Темировни қўлга олиш ва ҳамкасбларини камситиш Temirov Live жамоасини МХДҚ раиси Камчибек Ташиевни оиласи ҳақидаги суриштирув эълон қилингандан кейин бўлди. Номаълум фойдаланувчилар журналистнинг шахсий ҳаёти ҳақида яширин камерага олинган видеони тарқата бошлашган.

Бир қанча фаоллар мазкур «видеоларни чиқаришга» ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари билан ўлканинг махсус хизматлари аралашган деб ҳисоблашади. Улар президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, ундан МХДҚ раиси Камчибек Ташиевни ва ички ишлар вазири Улан Ниязбековни истеъфога чиқаришни талаб қилишди.

Журналистлар камситилаётгани парламентарийларни ҳам ўйга солди. Парламентнинг 26-январдаги йиғинида депутат Дастан Бекешев МХДҚ журналистларнинг шахсий ҳаётини жамоатчиликка эълон қилиб «уят» бўлмоқда деди.