Ташиевнинг жияни: Мен тоғам билан фахрланаман ва унга ўхшашни хоҳлайман

405

МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг жияни, «Қирғиз Петролеум Компани» (КПК) давлат компанияси раҳбари Байгази Матисаков 25-январда журналистларга ташкил қилинган пресс-тур вақтида тоғаси билан фаҳрланишини ва тоғасидек бўлмоқчи эканини айтди.

«Қамчибек Кидиршаевич мени туғишган тоҳам (таекем). Худога шукур. Мен у билан фаҳрланаман. Мен ҳам шу кишидай бўли халқни, ерни севган, давлат учун куйган инсон бўлиб, шундай муносиб ота бўлиб, шундай нарсаларга эришгим келади», — деди у.

Матисаков ўзини «тоза» эканини, «унинг ишига Қамчибек Ташиевни алоқаси йўқлигини» айтиб ишонтирди.

«Маънавий жавоабгрликка келадиган бўлсак, агар мен ишлаган кундан бошлаб бугунги кунгача бирор ўғирлик билан, коррупция ишлари билан шуғулланган бўлсам, мен кетаман. Мени кимдир айтиб чиқарчин, бир видео материал чиқарсин, шу Байгази бизни шунча пулимизни олди, коррупцияга ботди дейдиган бўлса, мени ўша ерда туришга ҳаққим йўқ, кетаман. Ҳудога шукур мен тозаман, мен бу ерга қарз бўлиб, креслони сотиб олиб келмадим, мен ишонч билан келганман», — деди у.

«Қирғиз Петролеум Компани» ишхонасининг етакчиси фаолиятини оддий ҳисобчиликдан бошлаганини, кейин йирик компания етакчиси бўлганини маълум қилди.

«Касбим ишхоналарни иқтисодий бошқарув бўйича менежер, шунинг орасида нефт-газ тармоғини тугатганман. Дипломим ҳаммаси бор, худога шукр», — деб қўшимча қилди Матисаков.

«Ташиев схемаси». Журналистик суриштирув

Temirov Live’нинг журналистлари давлатнинг улуши бор «Қирғиз Петролеум Компани» ишхонаси «Регион Ойл» компаниясига мазут сотганини аниқлашган. Кейин «Регион Ойл» компанияси мазутни Ўзбекистон билан Италияга сотиб, 37 млн сом даромад топган.

«Қирғиз Петролеум Компани» ишхонасини МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг жияни бошқаради, иккинчи  компания — «Регион Ойл» — Назгул Айдарова исмли аёл орқали Ташиев билан боғлиқ. Айдарова «Регион Ойл» ишхонасининг директори, шу билан бирга асосчиси Казибек Ташиев, етакчиси бўлиб депутат Шайирбек Ташиев ҳисобланган «Жалолобод нефтни қайта ишловчи завод» МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлайди. Буни МХДҚ раисининг укаси Шайирбек Ташиев ҳам тасдиқлаган.

Суриштирув эълон қилингандан кейин ИИВ ходимлари Temirov Live нашрининг асосчиси Болот Темировни қўлга олишган. Унга гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш айби қўйилган.

Куч ходимлари журналистнинг офисига бостириб кириб, барча техникани олиб кетишган.

Кейин фаоллар ва бефарқ бўлмаган фуқаролар Темировни қўллаб, норозилик акциясига чиқиб, натижада журналист ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида озод қилинган. Бироқ унга қарши иш ҳамон тўхтатилмаган.