Евгения Строкова Бишкекнинг Свердлов сайлов округидан депутатликка номзод бўлиш ниятини билдирди

354
Евгения Строкова

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Евгения Строкова Бишкекнинг №29 Свердлов округидан сайловга қатнашиш учун 22-январда МСКга ариза берди. Маълумот марказий сайлов комиссиясининг сайтида эълон қилинди.

Строкова олтинчи чақирилишнинг депутати, парламентга 2015-йили КСДП қаторида келган. 2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига «ҳукуматники» дейилган «Биримдик» партияси таркибида борган.

2020-йили ташвиқот вақтида ижтимоий тармоқларга Строковани жўхори йиғувчи комбайнни ҳайдаган видеоси тарқалган.

«Митинг қиляпсизларми*… Биз эса ҳосил йиғяпмиз! Дала маликаси!!!»— деб ёзган ўша вақтда ўзи ҳақида.

*Строкова ўша вақтда тахминан эркинлик учун акциясини айтмоқчи бўлган бўлиши мумкин. Митингга «Биримдик» партияси раиси Марат Аманкуловни ўлка мустақиллигига доғ туширган сўзи сабаб бўлган.

Собиқ депутат Строкова хоспистларни танқид қилиб, интернетни цензуралайдиган «маълумотни манипуляциялаш» ҳақидаги баҳсли қонунни қўллагани билан маълум. Бундан ташқари, Строкова меҳнат муҳожирларига болаларини ўзлари билан олиб кетишни ёки Қирғизистонда қолиб тарбиялаш мажбуриятини таклиф қилган.

Economist.kg нашрининг журналистлари 2019-йили Строкованинг деярлик 2 млн доллар маблағи бор «Новое время» («Янги давр») фонди ҳақидаги суриштирувини эълон қилган. Строкова суриштирувни «буюртма» деб атаб, бунинг ортида «онкологик фондлар» туриши мумкин деб билдирган.

2020-йилнинг 28-ноябрида ўтган сайловда парламентга 36 бир мандатли округдан 34 депутат, партия рўйхати билан 54 халқ вакили сайланган. Бишкекдаги бир мандатли Биринчи май ва Свердлов округларида «Барига қарши» овоз берганлар кўп бўлган. шу сабаб 2022-йилнинг 27-февралига шу икки округда қайта сайлов белгиланди.

24-январга кўра МСК №27 Биринчи май округидан беш, №29 Свердлов округидан 11 номзодни рўйхатга олди.