Викрам Рузахунов қовурғалари синиб, бош мияси чайқалганини айтиб берди

399

10 январда Қозоғистондан Қирғизистонга олиб келинган мусиқачи Викрам Рузахунов Инстаграм саҳифасига тиббий кўрикдан кейин бир қанча жароҳатлар аниқланганини ёзди

Викрама Рузахунов саҳифасидан скриншот

Мусиқачининг айтишича, уйига қайтиб келганда бир неча жароҳат олдим деб ўйлаган. Бироқ акаси айтгандан кейин тиббий кўрикдан ўтиб, аҳволи ўрта оғирлигини билган.

Рузахунов кўкрагидан жароҳатланиб, қовурғалари синиб, бош мияси чайқалганини айтди.

«Жонлантириш бўлимига олиб бориб операция қилишда. Шундан бери даволаняпман, уч касалхона алмаштирдим. Қанчалик қийналганимни яқинларим ва тиббиёт ходимлари кўришди», — деб ёзди мусиқачи.

У тартибсизликка қатнашгани ҳақидаги видеоси «қозоқ ОАВларига чиқиб», қандай резонансга «туртки» бўлганини тушунмаётганини ҳам қўшимча қилди.

«Ҳозир аҳволим озми-кўпми барқарорлашиб қолгани сабаб бўлиб ўтган воқеалар қандай содир бўлгани кўз олдимда гавдаланмоқда.

Бечора бўлиб кўринмоқчи деб ўйламанглар. Аксинча, мақсадим — диванда ўтириб судлаганларни яхши кўрганларнинг барига, ҳақиқатни кўриб хулоса чиқара олмаганларга «сизлар у ерда бўлмагансизлар ва нималардан ўтганимни билмайсизлар» деган фикрни етказмоқчиман», — деб ёзди у.

Рузахуновнинг айтишича, уни видеода тартибсизликка қатнашдим деганлари «Қозоғистонда гаровда турганлар» учун ҳам атайлаб айтилганини, сабаби уларнинг кўпини оиласи ва болалари бор эди, айримлари эса оиласининг ягона боқувчиси эди.

Қўлга олиш вақтида мусиқачининг барча ҳужжатларини, пуллари ва банк картасини олиб қўйишган, уларни ҳамон қайтаришмаган.

Рузахунов ОАВга мурожаат қилиб, унга «бирор бир интервью бериш тақиқланганини» эслатиб, қариндошлари ва яқинларини безовта қилмасликни сўради.

«Миннатдорчилик билдириш учун алоҳида пост ёзиб, мени қамалишим бўйича хавотирланиб, бефарқ бўлмай, ҳаракат қилган ҳар бир кишини белгилашга ҳаракат қиламан», — деб сўзини якунлади мусиқачи.

Рузахуновнинг озод қилиниши

Қозоғистондаги тартибсизликларга қатнашган деб қўлга олинган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов юртига 10 январь куни олиб келинган.

Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов қўлга олингани ҳақида «Хабар 24» қозоқ телеканалининг видеосида маълум бўлган.

Телеканал эфирида 200 долларга Олмаотага тартибсизликка қатнашиш учун келган ишсиз қирғизистонлик эканини айтиб берган бош-кўзи кўкарган одамни кўрсатишган. Бу билан қозоқ ҳукумати митингларга бошқа давлат фуқаролари қатнашганини ва бунинг бари сиртда режалаштирганини кўрсатмоқчи бўлган.

2 январда Олмаотага гастролга кетган жазчи Викрам Рузахунов экани маълум бўлган, уни видеодан қариндошлари, дўстлари ва касбдошлари таниб қолган.

Рузахуновни Қирғизистонда резонанс бўлгани учун озод қилишни имкони бўлган. мусиқачи ўзи юртига қайтгандан кейинги видеодаги сўзларни Бишкекка депортацияланиш учун айтганини билдирган. Қозоқ ҳукумати Рузахуновни қўлга олиниши бўйича ҳамон изоҳ бермаган.

Рузахуновдан ташқари қозоқ полицияси томонидан қирғиз фуқароси Чолпонбек Сидиков ҳам калтаклангани маълум. У ҳам Бишкекка олиб келинган, оёғи ва қовурғаси синиб госпиталга ётқизилган.