Суд ақин Болот Назаровнинг қўлга олинишини қонунийлигини тасдиқлади

350

Свердлов туман суди тўкма оқин Болот Назаровни қўлга олинишини қонуний ва асосли деб топди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати билдирди.

Судда Бишкек ШИИБ оқинни қўлга олинишини қонунийлиги ҳақидаги илтимоси 23 январда кўриб чиқилганини таъкидлашди. Натижада Бишкекнинг Свердлов туман суди илтимосни қаноатлантирган.

«Болот Назаровни қўлга олиниши қонуний ва асосли деб топилди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Назаровнинг қўлга олиниши ва қўйиб юборилиши

Бишкек ШИИБнинг маълумоти бўйича, Назаров 22 январда Жумабек ва Турусбеков кўчаларининг кесилишида ушланган. Милиция ходимлари тўкма оқиннинг ёнидан полителин халтада наша топилганини билдирган.

Ўша куни қўлга олинган суриштирувчи журналист Болот Темиров 23 январда Болот Назаровга ҳам гиёҳванд солиб қўйишганини билдирган.

Бишкекда ШИИБ олдида оқинни қўллаш митинги ўтган. Митингга қатнашганлар орасида тўкма оқинлар ҳам бўлган, улар қўмиз билан ҳукуматни чегарадан чиқиши ва Болот Назаров билан Болот Темировни ҳибсга олиниши ҳақида куйлашган.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нурбек Абдиев аввалига тўкма оқинни наркоман деб атаган, митингчиларнинг норозилигидан кейин Назаров гумондор эканини тан олган.

У тўкма оқинни уй қамоғига чиқишини тасдиқлаб, Назаров бир соат ичида ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилган.

Назаров ўзини қўлга олинишини фаолияти билан боғлаган. Оқин олдин ҳам бир неча марта номаълум одамлар ҳужум қилишганини, бир марта чаккасини ёришганини айтди.

Тўкма оқин Болот Назаров камбағал оддий фуқаролар, ҳукуматдагилар ва жамиятдаги муаммолар ҳақида айтгани билан маълум. У қўшиқларининг бирида МХДҚ раиси Камчибек Ташиевни ҳам танқид қилган.