COVID-19: Қирғизистонда икки бемор вафот этди, янги 426 ҳолат қайд этилди

377

Қирғизистонда 24-январга кўра COVID-19 билан оғриган икки одам вафот этиб, 426 янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Республика штаб билдирди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 314;
  • Чуй вилоятида — 44;
  • Баткен вилоятида — 22;
  • Жалолобод вилоятида — 18;
  • Иссиқкўл вилоятида — 10;
  • Ўш шаҳрида — 10;
  • Талас вилоятида — 4;
  • Норин вилоятида — 4.

24-январда республика бўйича 589 одам касалликдан соғайди.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 195 820га етти. Ўлка бўйича 183 517 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 851 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхонада 1 176, уй шароитида эса 6 780 киши даволанмоқда.