Назарбаевнинг миллиардлари. Қозоқ лидери хайрия фондлари орқали йирик активларни қандай бошқаради?

343
Коллаж: Джеймс О’Брайен

Январдаги норозиликлар вақтида фикр билдирмаган Қозоғистоннинг собиқ президенти ўзига бўйсунган жамғармалар орқали банкларга, отелларга ва ажойиб шахсий самолётга эгалик қилади.

OCCRP, «Клооп» ва «Vласть» (Қозоғистон) нашрининг суриштируви

Суриштирувнинг муҳим нуқталари:

  • Қозоғистоннинг ОАВлари Назарбаевни кўплаган ҳайрия жамғармаларининг яхши ишларини фахр билан ёритади.
  • Бироқ фондлар яна бир функция бажаради: миллиардлаган долларлик активларни бошқаради.
  • Бу ҳашаматли отеллар, банклар, фабрикалар, омборлар ва умумий баҳоси саккиз миллиард доллардан кам бўлмаган активлар.
  • Расман бу бойлик Назарбаевга тегишли эмас,бироқ у жамғармаларнинг асосчиси сифатида назоратни ўз зиммасига олган.
  • Юристлар фондларнинг фаолиятига боғлиқ охирги қарорни Назарбаев ўзи қабул қилишини айтишади — унинг орасида активларни ўтказиб бериш ёки сотиш ҳам бор.

Фондлар ҳар йили топширилувчи ҳисоботларни бермайди, айрим активлар чет ўлкаларда шубҳали тижорий тизимларнинг ортида яширилган. Бу маблағлар қаерга яширилган, сиёсий ва ижтимоий кўтарилишлар бўлса нима бўлиши номаълум.


Баҳоси 100 миллион доллардан ошган шахсий самолёт. Банклар ва телеканаллар. Нақд миллиардлаган долларлар. Қозоғистондаги энг зўр отеллар, кўплаган савдо марказлари ва гольф майдони. Унчалик кўзга кўринмаган объектлар орасида: омборлар, макарон фабрикаси. Қачондир бу рўйхатда ер майдонларини яхшилаш бўйича ҳам компания бор эди.

Бу ишхоналар ўртасида ва ялпи нархи камида саккиз миллиард доллар бўлган активларнинг ўртасида аниқ алоқа йўқ. Бироқ барининг ортида Қозоғистонни анча йиллардан бери тахтидан қўзғалмаган лидери Нурсултан Назарбаев туради. У бу активларни ўзгача усул билан назорат қилади: Назарбаев президент бўлганда асос солган тўрт хусусий хайрия фонди орқали. Фонднинг эълон қилинган мақсади — қозоқ халқига ёрдам бериш. Аслида қозоқ тилини тарғиб қилиш билан шуғулланган болаларга совға тарқатган ташкилотлар яширин турда ўнлаган компанияларда улушга эга бўлган.

Активларнинг бир қисми Элбошининг бошқарув вақтида тузилган клан капитализмга бойлиги билан бўлишишга мажбур бўлган олигархлардан назарбаевчи фондларни (айримларига ҳамон биргаликда эгалик қилишади) назоратига ўтган. Айрим охирги фондлар томонидан сотиб олинган хусусий компаниялар Қозоғистон ҳукуматидан молияланиб турган. Ҳозирда кўплаган халқаро конгломератларга қараганда Назарбаев фондлари назорат қилган ишхоналар кўп.

Қозоғистоннинг биринчи президенти ва Элбоши Нурсултан Назарбаев. Сурат: Elbasy.kz

Фондлар — бу нотижорий ташкилот бўлгани сабаб йирик активлари расмий равишда Назарбаевга тегишли эмас. Бироқ OCCRP’нинг журналистлари боғланган ҳуқуқий экспертлар қозоқ қонунлари бўйича активларини тақдири бўйича охирги қарорни хусусий фондларнинг асосчиси қабул қилиниши айтишмоқда. Кўп ҳолатлар шунингдек активлар қанча суммани ташкил қилиши номаълум бўйича қолмоқда — бошқа оддий компаниялардан фарқланиб назарбаевчи фондлар ҳар йили ҳисобот бермайди.

Узоқ йиллар чўзилган суриштирув давомида журналистлар турли давлатлардаги корпоратив ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Назарбаевни туганмай бойлигини нисбатан тўлиқ картинасини тузишди. Бу маълумотларни бир қисми очиқ манбааларда эълон қилинган эди, бироқ олдин собиқ президентнинг сирли активлари ҳақида ботиниб ҳеч ким ёзмасди, сабаби Элбошини танқид қилиш хавфли иш эди.

Қозоғистонда мустақил ОАВлари жуда кам. Медиаиндустриянинг кўпи ҳукумат ёки ҳукуматга қарашли муҳитларни назорат қилади, мухолифатчи нашрларни ҳукумат ёпиб қўяди ёки ишига тўсқинлик қилади.

Қозоғистон жиноят кодексининг 373-моддасида «Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбошини халқ олдида масхаралаш ва ор-номусига путур етказиш» (Элбоши — бу ном Назарбаев учун махсус ўйлаб топилган) учун уч йилга озодликдан маҳрум қилиш қаралган. Бу модда собиқ президентга нисбатан айтилган ҳар бир танқидни жиноятга айлантиради. Масалан, ўтган ёзда Маълумот ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирлиги икки нашрни Назарбаевнинг тасвири туширилган муралнинг бузилиши ҳақидаги мақоласи учун судга берамиз деб қўрқитган.

Мана шу қонун сабаб маҳаллий журналистлар таъқибга учрашдан ёки суд жавобгарлигидан қўрқиб Биринчи Президент ҳақида кам ёзишади.

Бу суриштирувнинг маълумотлари 90-йиллар бошида СССР таркибидан чиққандан кейин ўлкада ҳукм сурган коррупция билан тенгсизлик қандай оқибатларга олиб келишини кўрсатади. Назарбаев бошқарган узоқ йиллар табиий ресурсларини сотиш кўпчилик қозоғистонликларнинг турмуш-шароитига анчагача таъсир қилмаган. Бироқ президентнинг оила аъзоларидан ва уларга сафдош амалдорлардан иборат миллиардерларнинг кичик доираси пайдо бўлган.

Бунинг устига, 2019-йили Назарбаев президентлик хизматини топшириб, хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаб, тахтини меросхўри Касим-Жомарт Токаевга қолдирганда ҳам вазият ўзгармаган.

Бу январнинг биринчи кунларида Қозоғистон ғарбида суюлтирилган газ қимматлашига қарши бошланган митинг нима сабабдан тез ўлка бўйича оммавий норозиликка айланиб кетганини англатиб туради — одамлар сиёсий ўзгаришни талаб қилишган, уларнинг даъвоси аниқ одамга йўналтирилган эди. Норози томон «Чол, кет!» деб қичқирган — ижтимоий тармоқларда ерда ётган Назарбаевнинг ҳайкалини сурати елдай тарқаган.

Twitter фойдаланувчилари 2022-йилнинг биринчи кунлари Қозоғистондаги норозиликлар вақтида Назарбаевнинг ҳайкали ерда қулаб ётган суратини фаол бўлишишган. Сурат: Twitter

Оммавий норозиликлар парда ортида ҳукумат учун кураш билан боргани аниқ: 5-январда президент Токаев Нурсултан Назарбаевни хавфсизлик кенгаши раислигидан чиқариб, лавозимга ўзи ўтиришини эълон қилган.

Назарбаев тартибсизлик вақтида халққа кўриниш бермаган — сиёсий таъсиридан маҳрум бўлгани аниқ. Шу сабаб миллиардлари нима бўлади деган савол туғилади.

Назарбаевнинг матбуот котиби изоҳ бериш бўйича илтимосимизни жавобсиз қолдирди. Уч фонд ҳам журналистларнинг илтимосини эътиборсиз, тўртинчисидан эса активлар собиқ бошқарувчига даромад олиб келмаслигини, сабаби ташкилотнинг фаолияти Биринчи Президентни номи берилган таълим муассасаларини молиялашга йўналтирилган деб айтишди.

Олдин Қозоғистон пойтахти Остона деб аталган, бироқ 2019-йили шаҳарга Назарбаевнинг номи берилган — Нур-Султан. Сурат: Elbasy.kz

Назарбаевнинг 30 йиллик бошқаруви

Қозоқ деҳқонларининг ўғли Нурсултан Назарбаев сиёсатдаги йўлини йигирма ёшдан ўтганда Совет иттифоқининг Коммунистик партиясига кириш билан бошлаган. Фаолияти ярим бўлиб қолганда муваффақиятларга эришган: Қозок ССРнинг Министрлар кенгаши раиси ва Қозоғистон компартиясини марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлган. 1990-йили ўлкада президентлик хизмати тузилганда уни Назарбаев эгаллаган. Келаси йили ўлка мустақил бўлиб, Назарбаев ягона номзод бўлган президентлик сайлови ўтган — келаси ўнлаган йилларда давлатни ўзи бошқарган.

У Қозоғистонни бошқарган йиллари Конституцияга бир неча марта ўзгартириш киритилиб, Назарбаевнинг президентлик ваколатлари кенгайтирилиб, ўзига, биргина ўзига чексиз қайта-қайта сайланишга имкон олган. Унинг «Нур Отан» партияси қозоқ парламентида устуворлик қилган. Назарбаев режими сиёсий оппонентларни таъқиб қилиб, сўз эркинлигини босиб, ўша вақтда хусусийлаштириш тўлқинидан кейин собиқ президентнинг яқин атрофидаги бизнесменларга чексиз ва таъсирга эга бўлишга йўл берган.

Назарбаев жиноий жавобгарликдан ҳимоялаган иммунитетга ҳам эга, даҳлсизлик у асос солган ташкилотларга ҳам тегишлию 2010-йили бунга қўшимча, Назарбаев янги ном олган — «Эл боши».

«Қозоғистон Республикасининг тўнғич Президенти — Эл боши дахлсизликка эга. У ваколатларини бажарган вақтдаги ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмайди… муддати тугагандан кейин — Тўнғич Президент мақомини амалга оширишга боғлиқ ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмайди… уни қўлга олиш, қамаш ва қамоқда сақлаш, сўроқ қилиш ёки шахсан текшириш мумкин эмас.

Дахлсизлик тўнғич Президентни ва у билан яшаган оила аъзоларига тегишли бўлган барча мулкка, улар фойдаланган турар-жой ва хизмат жойларига, хизмат транспортига, алоқа воситаларига, хат-хабарларга ва ҳужжатларга нисбатан қўлланилади.

Дахлсизлик Қозоғистон Республикасининг тўнғич Президенти — Эл бошига тегишли жамғарманинг мулкларига, у тузган юридик шахсларга ҳам қўлланилади».

Тахминан шу муддат оралиғида у фондларни оча бошлаган, кейин улар миллиардлаган долларлик активларни олган.

Уларнинг бири, «Қозоғистон Республикаси тўнғич Президентини — Эл бошининг* Фонди», бундан бир неча йил олдин рўйхатга олинган. Аввалига бу жамоатчилик ташкилоти бўлган, бироқ 2011-йили «хусусийлаштирилган», шундан бери асосчи Назарбаев бўлади. (2021-йили фонд ёпилган.)

Собиқ президент «Назарбаев Фонди» ва «Нурсултан Назарбаев Фонди» хусусий фондлар қатори 2009 ва 2010-йиллари тузилган. Яна икки фонд — «Демеу Фонду» («қўллаш» деб таржима қилинади) ва «Эл бошининг Фонди» — 2013 ва 2021-йиллари тузилган.

Фондларнинг номи билан фаолияти ўхшаш бўлгани сабаб уларни фарқлаш қийин. Айрим ташкилотларнинг сайтлари умуман йўқ, сайти борлари аралаштиради: масалан, «Тўнғич Президент Фонди» фойдаланувчиларни тузилган куни нотўғри бўлган, аслида биринчи фондга тегишли «Нурсултан Назарбаев Фонди»нинг саҳифасига автоматик турда киритди.

«Демеу» ва «Елбасы» фондлари очиқ иш олиб бормайди. Бироқ қолган ташкилотлар Қозоғистоннинг лоял ОАВлари ёритган билим бериш, ижтимоий ва ватанпарварлик лойиҳаларини илгари суришади.

Янги йил муносабати билан «Нурсултан Назарбаев Фонди» 228 ногирон болани «орзусини амалга оширди»: уларга қўғирчоқ уйи, ўқиш учун планшетлар, спорт кийимлари ва бошқа совғалар берилган. Манбаа: bilimdinews.kz

 2011-йили навбатдаги янги қонун «Назарбаев Фонди»ни икки йирик билим бериш муассасасини — бир неча ўрта мактаб ва флагман ўрганувчи университетни молиялаш мажбуриятини қўйган.

Бироқ бу қарорнинг бошқа мақсади ҳам бўлган.

Билим бериш фондими ёки бизнес-империями?

«Назарбаев Университети» Қозоғистоннинг билим бериш тизимини модернизация қилиш мақсадида 2010-йили тузилган. У Нур-Султан четида катта талабалар шаҳарчасининг ўртасида жойлашган.

«Бу ўқув юртини тузиш — мен шахсан ўзим назорат қиладиган муҳим миллий лойиҳа, — деган Назарбаев 2010-йили университетини очилишидан кўп ўтмай. — У шаҳарнинг, бутун мамлакатимизни ва жамиятимизни ривожланишига таъсир қилади деб ишонаман».

Назарбаев Университети. Сурат: Beshbarmak/CC BY-SA 4.0

Ўлкада «Назарбаев Интеллектуал мактаблари» (НИМ) номидаги ўрта мактаблар тармоғи ҳам очилган.

Бу таълим муассасаларининг бари мамлакат томонидан жуда яхши молияланади — 2010-йилдан бошлаб 2021-йилгача уларга беш миллиард долларга яқин маблағ ажратилган. Ўлканинг билим бериш бюджети учун бу жуда катта сумма, қолаверса бу ўқув юртларида қозоғистонлик талабалар билан ўқувчиларнинг кам қисми билим олади.

Кўпроқ университетлар ҳомийлардан пул олиб, уларни инвестиция қилиб, тушган даромадни муҳтожларга сарфлаш учун билим бериш фондларини тузишади. Ўқув юртларини молиялаш учун тузилган бу фондлардан фарқланиб «Назарбаев Фонди» ўқув муассасаларига тегишли эмас. Бу Нурсултан Назарбаев ўзи асос солиб, назорат қилган хусусий ташкилот. Шу билан бирга мактаблар тармоғи билан университетнинг ўзларига тегишли корпоратив «ривожлантириш фондлари» бор, уларни бу ўқув юртлари ўзи бошқаради.

«Назарбаев Фонди»нинг сайти йўқ, у ҳисоб бермайди в бошқа ҳомийлардан ёки Назарбаевнинг ўзидан қанча пул олганини маълум қилмайди.

Журналистлар фонд бошқармаси раиси Аслан Саринжипов билан боғланганда расмий ҳужжатни ушлатди, унда ташкилот 2019-йилда ҳомийлардан миллиард доллар олиб, инвестициялардан 200 миллион доллар фойда топганини кўриш мумкин.

Журналистлар фондни очиқ молиялаган бир ҳолатни топди: Тоғ-кон халқаро Eurasian Natural Resources Corporation (ENRC) ташкилотининг моддий ҳисоботига кўра 2011-йили жамғармага 98 миллион доллар ўтказган. Халқаро компания улушининг кўп қисмини Назарбаев даврида бойиган олигархлар назорат қилишади.

Саринжипов ёзган хатда жамғарма очилгандан бери ўн йил давомида фонд тадқиқот тармоғига, лаборатория ускуналарига, ўқувчиларга ёрдам сифатида ва бошқа билим беришга боғлиқ ишларга 46,5 миллион доллар ажратганини кўрсатган. (Бу шу вақтда мамлакат университетга ва НИМга берган сумманинг тахминан бир фоизи.)

«Назарбаев Фонди» 2009-йили пайдо бўлган, бироқ Назарбаев президентлик хизматидан кетган 2019-йилгача ҳеч қандай кўзга кўринган инвестиция қилмаган.

Бу орада НИМ билан университетга тегишли икки фонд Pioneer Capital Invest деган инвестиция холдинг тузиб, шу орқали 30 миллион долларга Қозоғистоннинг «ЭкспоКредит» банкини сотиб олган.

Шундан сўнг «Назарбаев Фонди» Pioneer Capital’нинг 75 фоиз улушига эга бўлган. дастлабки асосчиларда компаниянинг фақатгина тўртдан бири қолган (фонд улушини қандай шартлар билан олгани — номаълум).

Кейин улушлар яна ўзгарган: 2021-йилнинг июлида «Назарбаев Фонди»да компаниядаги умумий улушнинг 62 фоизи қолган.

Бундай ёрдамга эга бўлгандан кейин Pioneer Capital турли ишлаб чиқаришга инвестиция қўша бошлаган, унинг орасида қозоғистонлик йирик икки кредит берувчи — «Цеснабанк»ни сотиб олган. Бу банк олдин Президент маъмуриятини бошқарган Адилбек Жаксибековнинг оиласиники бўлган. банкдаги бошқарув ёмонлашгани учун ҳукумат уни қутқаришга мажбур бўлган.

Сўнгра Pioneer Capital яна бир неча банкни, уяли операторларни, онлайн-савдо учун платформани, омборларни, савдо марказларини, макарон фабрикасини ҳам сотиб олган.

Инфографика: Джеймс О’Брайен / OCCRP

Бугунги кунда Pioneer Capital’нинг активлари 7,8 миллиард долларга баҳоланади. Уларнинг орасида АҚШнинг ғазна векселлари, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг давлат облигациялари ва нақд 3,4 миллиард доллари бор. 2020-йили фонднинг даромади 500 миллион доллардан ошган.

Журналистларнинг саволига Саринжипов «Назарбаев Фонди» «классик эндаумент-фондининг намунаси …халқаро энг яхши (Гарвард, Стэнфорд ва Дьюкс университетларининг билим бериш фондларини) намуналари асосида тузилганини» ёзган. У Назарбаев бу активларга «эгалик қилмаслигини» ва «ташкилот ҳисобларидан ҳеч қандай ҳолатда ҳам пул чиқариб олмаслигини» таъкидлади.

Фонд журналистларга уставини кўрсатди, анда ҳақиқатдан ҳам ягона мақсади билим бериш миссиясига ҳомийлик қилиш экани айтилган. Бироқ ҳужжатда бош бошқарувчи органни, юқори хайрия кенгашининг биринчи раиси Нурсултан Назарбаев экани ҳам кўрсатилган — фондни, уставни ўзини ҳам Назарбаев назорат қилади.

Агар Назарбаев фонднинг назоратидан активларни чиқариб кетишни истаса унга нима тўсқинлик қилади деган саволга Саринжипов жавоб бермаган. Бунгача чиқариб кетган деб айтишга асос йўқ, бироқ фондга қарашли тизимларнинг кеча яқиндаги ҳаракатлари савол туғдиради.

2020-йили Назарбаевнинг тузимларида Буюк Британияда рўйхатга олинган Jusan Technologies деган янги холдинг пайдо бўлган. Pioneer Capital унга банкларини, омборларини, савдо марказларини ва бошқа қолган активларини ўтказиб берган.

Келаси йили сирли QAZ42 Investment компанияси Jusan Technologies’ни ва унинг миллиардлик активларининг 3 фоизини олган, шу сабаб «Назарбаев Фонди»нинг улуши камайган. Баҳоси 200 миллион долларни тузган улуши учун QAZ42 Investment 20 миллион доллар тўлаган.

Бу компания ва жуда фойдали шартнома ортида ким туришини аниқлаш мумкин эмас, сабаби компания қайси юрисдикцияда рўйхатга олингани ҳам номаълум. Журналистлар бу компания ҳақида Буюк Британиянинг корпоратив ҳужжатлари орқали билиб олди.

«Назарбаев Фонди» Люксембургда шубҳали корпоратив тизимларидан ҳам фойдаланади, у Қозоғистоннинг йирик мобил операторини 24 фоиз акциясини яширин сотиб олишга йўл очган.

KCell’нинг сири

2021-йилнинг сентябрида уяли алоқанинг йирик провайдери «Казахтелеком» «ачык тоорукта инвесторлордун кең чөйрөсүнө» акцияларни 24 фоизини таклиф қилганини маълум қилган.

Шу куни Bloomberg «қозоқ лидерига [Назарбаевга] боғлиқ» банк компаниянинг тўққиз фоиз акциясини сотиб олганини билдирган. Бу банк «Назарбаев Фонди»га тегишли. Маълум бўлишича, фонд қолган акцияларни ҳам сотиб олган, бироқ бунинг учун унча шаффоф бўлмаган тизимни — Люксембургнинг Pioneer Technologies фирмасидан фойдаланган.

Яна бир сирли Люксембург ишхонасига тегишли — Pioneer Horizon East. Бу «махсус чекланган ҳамкорлик» — бундай фирмалар ҳамкорларини (эгаларини) очиқламайди. Бироқ журналистлар уни Назарбаев билан алоқасини аниқлашган: Британиянинг Jusan Technologies компаниясини корпоратив ҳужжатларида бу ишхонага 64 миллион доллар инвестия солиб, масъулияти чекланган ҳамкори бўлиб қолгани айтилади.

Айрим маълумотларга кўра, қачонлардир KCell постсовет муҳитида энг қиммат уяли оператор бўлган, бироқ фонд сотиб олгунча бир неча ой ичида акцияларининг нархи икки марта арзонлаган. KCell’нинг миноретар акционерларининг вакиллари Қозоғистоннинг молиявий ҳаракатини бу бозорни манипуляциялаш эмаслигини аниқлаб беришни сўрашган.

Отеллар, телеканаллар ва ер майдонларини яхшилаш

Назарбаевнинг қолган уч фонди Эл боши президентлик хизматидан кетгандан кейин фаол инвестиция билан ишлашга ўтган.

2020-йилнинг августида Business Insider портали «учувчи пентхаус» деб атаган учоқ Индианаполисдан учиб кетган. Цюрих ва Мальтада қўниб, кейин яна Нур-Султандаги ўз базасига қўнган.

Баҳоси 100 миллион доллардан ортиқ Airbus ACJ320neo учоғини сотиб олиш эҳтимоли — Назарбаевнинг шахсий ҳаёти унинг Қозоғистоннинг давлатга хизмат кўрсатган арбоб сифатидаги ҳолатига яраша бўлаётганини мисоли.

«Нурсултан Назарбаев Фонди» янги самолётни Швейцария авиакомпаниясидан сотиб олган, Қозоғистонга импорт қилиб олиб келган. Бу фактнинг ўзи ҳақида самолёт импорт назоратида озод қилингани айтилган ҳужжат журналистларнинг қўлига теккани учун маълум бўлган.

Ҳозирда бу Berkut Air флотида — Президентнинг иш бошқармаси бўйсунган давлат авиакомпаниясида. Учоқ фондга расмий қарашлими йўқми номаълум, бироқ ундан Назарбаев фойдаланганини инкор қилиб бўлмас исботлари бор.

Самолётнинг юрган турган жойлари кўплаган трекерларда кўринмайди, бироқ журналистлар уни Open Sky Network’даги парвозлари ҳақидаги маълумотни топишди. Open Sky Network — ҳаво рейси ҳақидаги маълумотларни йиғувчи нотижорий ташкилот.

2021-йилнинг 30-июнида учоқ Қозоғистондан Москвага учгани маълум. Ўша куни Кремль Назарбаевни Россия президенти Владимир Путин билан «иш юзасидан учрашуви» бўлгани маълум қилинган. (Назарбаев Путинга меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдириб, қуйидагича ҳазиллашган: «Мен эркин одамман — уч йилдан бери президент эмасман!»)

Учоқ Қозоғистон бўйича яна бир қанча парвозларни амалга оширган — журналистлар рейснинг иккиси Назарбаевнинг сайёҳлик хабга ва археологик объектга борган кунлари билан мос келишини аниқлашган.

Назарбаевнинг бошқа жамғармалари сотиб олишлари ҳам булардан қолишмайди. Самолёт каби қайси маблағга олингани номаълум. Бироқ Назарбаев фондлари бир неча компания сотиб олган. Бу компаниялар сотилишидан олдин қозоқ ҳукуматидан моддий ёрдам олган — аниқроғи, давлатнинг пуллари жисмоний шахслар қўлига ўтиб кетган.

Қизиқарли активларнинг орасида The St. Regis Astanа ҳам бор — бу 2017-йилнинг сентябрида Нур-Султан марказида очилган отель. Бу Marriott International гуруҳи таркибига киради. Реклама материалларида уни «шаҳарнинг бойлар марказида жойлашган» деб мақташади.

2017-йилнинг сентябрида отелни очилишидан кейин Назарбаев учун экскурсия уюштирилган: Сурат: Президент маъмурияти

The St. Regis Қозоғистоннинг Turion Investment Group компаниясига қарашли — 189 миллион доллардан иборат меҳмонхона қурилишига Қозоғистоннинг тараққиёт банкидан 85 миллион доллар насия олган. Мазкур давлат банки иқтисоднинг хомашё бўлмаган секторларини ривожлантииш учун тузилган ва бошқарувчи элитанинг кўрсатмаси билан анча кредитларни берган. Бу масалани президент Токаев ҳам тан олган. 2022-йилнинг 11-январида Токаев молия муассасаси «молиявий енагил саноат ва қурилиш гуруҳларига эгалик қилган маълум одамлар муҳитининг хусусий банкига айланиб қолган» деб билдирган.

Turion Investment Group’ акционерлари орасида Назарбаевнинг куёви ва Қозоғистоннинг энг бой бизнесменларидан бири Тимур Кулибаев бор. Отель очилгани бир йил бўлмай Кулибаевнинг улуши (қайси қисмига эгалик қилиши номаълум) Назарбаевнинг «Демеу» фондига ўтказилган. Номаълум сабаблар туфайли 2021-йилнинг декабрида улушлар яна Кулибаевнинг ва унинг аёли Динарани — Назарбаевнинг қизини назоратига ўтган.

Собиқ президентни бошқа фондига қарашли түркиялик беш юлдузли отель аввалгидан кўп давлат қўлловига эга бўлган.

2000-йиллар бошида Назарбаевнинг Қозоғистон Республикаси Президентини иш бошқармаси Туркиядаги ўрта ер денгизи соҳилида отель қуриш бўйича икки хусусий компания лойиҳасига қўшилган. Айрим маълумотлар бўйича, бу ерда собиқ президент дам олади.

2004-йили Анталья курорт шаҳридан узоқ бўлмаган жойда очилган Rixos Beldibi турк ҳукумати Қозоғистонга сайёҳликни ривожлантириш учун ажратган участкага қурилган.

Rixos Beldibi отели. Сурат: Карим Жамаль (CC BY 3.0)

Келишувга қатнашган хусусий компанияларнинг бири «казак үчилтигине*» — бояги Назарбаевнинг университет фондига ҳомий бўлган олигархларга (улар муаммоли Trump SoHo лойиҳасининг ҳам инвесторлари бўлгани айтилган) тегишли. 2010-йил — бу бўйича маълумотлар бор биринчи йил — акцияларнинг қолган 55 фоизи Қозоғистон ҳукуматига қарашли бўлган.

Бироқ 2013-йили унинг 30 фоиз акцияси қолган — назорат пакети (69 фоиз) «Тўғич Президент Фондига» ўтказилган. Қайта ташкиллаштиришдан кейин акциялар «Нурсултан Назарбаев Фонди»нинг назоратига ўтган.

Собиқ президент жамғармасининг бошқа йирик акциялари орасида яна бир отель, гольф-клуб, балет театри ва бир неча ОАВлари бор. Уларнинг бири «Караван» онлайн нашри, фондларнинг ҳайрия ишларини ёритади.

Инфографика: Джеймс О’Брайен / OCCRP

Журналистлар Назарбаевнинг икки фондига қарашли ер майдонларини яхшиловчи компанияси 2012-2018-йиллари 6,5 миллион долларлик тендерни ютганини ҳам аниқлшди. Ўша вақтда Назарбаев президент бўлган.

Пенсионернинг қайтаб келиши

Назарбаев Қозоғистонда чет эл аралашувигача етган оммавий норозиликлар билан тартибсизликлар бошланганда кўринмасликка қарор қилган кўринади.

Бу орада президент Токаев бҳукуматни мустаҳкамлаш билан овора.

Кўплаган ҳибсга олишлар вақтида Токаев Назарбаевнинг бошқарув усулларини танқид қилган — бундан бир неча ой олдин шундай бўлади деб тасаввур қилиш мумкин эмас эди. У қозоқ иқтисодини босиб олган олигархлар гуруҳини танқид қилиш билан ўлкадаги жиддий тенгсизлик масаласини қўзғаган.

Бироқ назарбаевчи фондларнинг назоратидаги миллиардлаган долларлик активлари нима бўлади деган савол очиқлигигача қолмоқда. 18-январда Назарбаев халққа мурожаат қилиб, қозоқ элитасидаги тўқнашувлар ҳақидаги версияларни инкор қилди. У Токаевни ва режалаштирилган ислоҳотларни қўллаб, ўзини дам олишдаги «пенсионерман» деб атади.

Ўзининг ҳайрия ишлари ҳақида ҳеч нарса айтмаган.