Мухолифатчи, «Ата Мекен» партияси лидери Ўмурбек Текебаев суриштирувчи журналист Болот Темировни қўлга олиниши бўйича изоҳ берди.
«Бир марта менга ҳам гиёҳванд модда солиб қўйишган — 2006 йили «матрешка-гейт» деган иш бўлган. бахтим бор экан: аэропортнинг видеокамералари гиёҳванд модда солган фактни ёзиб олган ва ўша вақтдаги эркин Жогорку Кенеш депутатларга кўрсатган. Бундан ташқари, Полша суди бунинг бари қалбаки ва мухолифатчи сиёсатчига нисбатан таъқиб қатори билдирган. Агар бугун мен Болот Темировни ҳимоя қилиб бир сўз айтмасам, унда ўша вақтда ҳақиқатга етган сафдошларимнинг хотирасига хиёнат қилган бўламан. Уларнинг бири Болот Шер у дунёга кетди. Камчибек Ташиев ва Садир Жапаров ўша вақтда депутат бўлиб, бу воқеани яхши билади. Улар менга раҳми келганини ўзимга айтишган», — деди сиёсатчи.
Текебаев сўз эркинлиги азалдан қирғиз халқининг қонида бўлганини айтди. Ҳар бир президент даврида эркин пресса бўлди ва уларга босим ўтказиш ҳаракатлари бекор қилинди.
«Бундан ташқари бизнинг медиа доим ҳукумат, давлат органлари бажариши керак бўлган ишларни бажариб келган. Халққа маълумот бериб, суриштирув ўтказиб, коррупция билан курашган. Ҳукумат сўз билан эълон қилган дастурни улар амалга оширишди.
Болот Темиров, Али Токтакунов ва марҳум Улан Эгизбаев ва бошқа кўплаган журналистлар — жамиятмизни тозаловчилари», — деб ҳисоблайди мухолифатчи.
Текебаевнинг фикрича, журналистларнинг оғзини ёпиб бўлмайди. Агар бирини оғзини ёпса ҳам — бошқаси сўз эркинлиги учун курашади.
«Мен аввалгиларнинг хатосини такрорламасликка чақираман. Бу ҳеч қачон яхшилик билан тугамайди. Тарихнинг сабоқлари, асосан охиргисини эслашимиз керак. Қирғиз юртида Жанил Мирзадай бизни йигит –қизларимизни оғзини ҳеч ким ёполмайди», — деди Текебаев.
Журналист Болот Темиров МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг жияни ҳақидаги суриштирувни биринчи босқичи эълон қилингандан кейин қўлга олинди. Темиров унга гиёҳванд модда солиб қўйишганини айтган — наркология бўлимида унинг қонидан гиёҳванд модда топилмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари журналист гиёҳванд модда билан қўлга олинганини айтишгани билан унинг офисидаги барча компьютерларни олиб кетишган — буни унинг суриштирувига алоқаси бор. Маълум бўлишича, Болот Темиров Ташиевларнинг оиласига алоқадор бўлган суриштирувнинг иккинчи қисмини эълон қилишни режалаштираётган бўлган