Бир кадр билан: Журналист Болот Темиров офисини ниқобли одамлар тинтув ўтказаётган вақтда

432
Сурат: Тилек Бейшеналиев.

22 январда суриштирувчи журналист Болот Темировнинг ишхонасига ниқобли одамлар ит билан келган. Улар барча журналистларни полга ётқизиб, тинтув қилишган.

Temirov Live журналистининг айтишича «орган» ходимлари уларга бир қиз Болот деган одам уни марихуана истеъмол қилишга мажбурлаганидан шикоят қилганини айтишган. Шундан сўнг, ниқоблилар суриштирувчи Болот Темировнинг чўнтагига “целлофон” пакетга ўралган буюмни солиб, кўп ўтмай олиб чиқиб гиёҳванд модда топиб олишганини маълум қилишган.

Улар бир неча соат давомида эшикларни ёпиб олиб, ҳеч кимни киргизмай туришди. Ўзларини Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланлантиришга қарши курашиш хизматининг ходимимиз, юрист деб таништирган одамлар кириб-чиқиб туришди.

Соат 22:30 да хавфсизлик кучлари офисдан процессор ва жиҳозларни олиб чиқиб кетди. Буюмларга муҳр босилмаган. Шу билан бирга журналист Болот Темировни ниқобли, қуролланган, спецназларнинг либосидаги бир неча киши олиб чиқиб кетди. Журналистни қаерга олиб кетгани ҳозирча номаълум.

Temirov Live бу воқеани фаолияти билан алоқадор эканини айтмоқда. Бир неча кун аввал улар МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг жиянига алоқадор суриштирувни эълон қилишган.