Ташиев Temirov Live’нинг суриштирувини «туҳмат» деб атаб, Темировнинг қўлга олинишини «гиёҳванд» билан боғлади

386
Камчибек Ташиев / Болот Темиров

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев 23-январда матбуот анжумани ўтказиб, суриштирувчи журналист Болот Темировни қўлга олиниши бўйича изоҳ берди.

Темиров — журналистик суриштирувларни амалга оширган Temirov Live’нинг асосчиси. У 20-январда МХДҚ раҳбарининг жияни Байгази Матисаков бошқарган «Кыргыз Петролеум Компани» ва Ташиевлар билан алоқадор «Регион Ойл» ҳақидаги суриштирувни эълон қилган.

Ташиев Temirov Live’нинг суриштирувида айтилган фактларни «ёлғон» деб атаб, у «давлатдан бир сом ўғирламаганини» билдирди. Шунингдек, Ташиев журналист Болот Темировнинг қўлга олиниши унинг жамоаси тайёрлаган суриштирув билан «боғлиқ эмаслигини» айтди.

Махсус хизматнинг бошчиси экспертиза Temirov Live’нинг ходимлари, оқин Болот Назаров гиёҳванд модда қўлланганини айтиб, Болот Темировнинг «қони тоза чиққанини» билдирди. Ташиевнинг айтишича, Назаров «Temirov Live’нинг офисидан гиёҳванд модда чиққан». Бироқ Ташиев бунга Болот Темировнинг нима алоқаси борлигини ва унинг мақоми ҳақидаги маълумотни очиқламаган.

«Болот Темировни қамамай, жиноий ишни давом эттирса бўлади деб ҳисоблайман. Шуни айтиб таъсир қилишга ҳаракат қиламан», — деди Ташиев.

Шунингдек, Ташиев оқин Болот Назаров «гиёҳванд моддадан фойдаланиб, уни тарқатиб ҳам юрса керак» деб тахмин қилди. Шунингдек, МХДҚ раиси бу ишни ИИВ тергов қилаётганини ва унинг бориши ҳақида «маълумот йўқлигини» таъкидлади.

Бундан ташқари, Ташиев «Регион Ойл» ишхонаси билан алоқасини инкор қилди. Суриштирувда мазкур ишхона «Кыргыз Петролеум Компани»дан 3 666 тонна мазут олиб, Ўзбекистонга экспорт қилиб 37 млн сом даромад топгани айтилган.

«Энг муҳими, суриштирувни чиқардик»

Ташиевларга боғлиқ суриштирув 20-январда эълон қилинган. Икки кундан кейин Temirov Live’ офисида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ниқобли ходимлари кириб келиб, тинтув ўтказиб, журналист Болот Темировни олиб кетишган.

Temirov Live’ журналистининг айтишича, куч органлари уларга «бир қиз Болот деган киши бўз уйнинг ёнида наша чекишга мажбурлади» деб шикоят қилишганини айтишган. Шундан сўнг улар суриштирувчи Болот Темировни чўнтагига елим халтага ўралган яшил модда солиб, қайта олиб чиқиб топиб олишганини маълум қилишган.

Кейинчалик адвокат Нурбек Токтакунов Болот Темировнинг мурожаатини эълон қилди. Унда Темиров «энг асосийси Ташиевлар ҳақидаги суриштирувни эълон қилдик» деб, бунгача журналистлар таҳдидларга учраганини таъкидлаган. Темиров куч органлари уларни ускуналарини ҳам олиб кетишганини қўшимча қилди.

«Улар кириб келиб мени полга ётқизиб, устимга [куч органларини] икки ходими ўтириб олди. Шу пайт уларга орқа чўнтагим қулай бўлди. Орқа чўнтагимни тинтиб халтага ўралган номаълум яшил модда топишди. Бу албатта, меники эмас, мен буни ҳеч қачон қилмаганман», — деди Темиров.

Temirov Live’ ходимлари Ташиевлар ҳақидаги суриштирувнинг иккинчи қисмини чиқариш олдида ҳуқуқ органлари Болот Темировни ушлаб кетишганини билдиришди.

Қандай суриштирув?

20-январда Темиров Live’нинг журналистлари МХДҚ раиси Камчибек Ташиев билан алоқадор компанияга икки кунда 37 миллион сом даромад олиб келган «Ташиевлар схемаси» ҳақида сўзлаган суриштирувни эълон қилган.

Журналистлар «Кыргыз Петролеум Компани» компаниясини Ташиевнинг жияни, 31 ёшдаги Байгази Матисаков бошқараётганини очиқлашган. Матисаков бу хизматга 2020-йили ҳукуматга амалдаги президент Садир Жапаров келгандан кейин тайинланган.

Бунгача заводни Нурлан Максутов бошқарган — у натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Мекеним Кыргызстан» партияси билан қатнашган. «Кыргыз Петролеум Компани» ЁҲЖ «Кыргызнефтегаз» давлат ишхонасига қарашли.

«“Кыргыз Петролеум Компани” “Кыргызнефтегаз”га тегишли ягона нефтни қайта ишловчи корхона. Икки ишхонада ҳам давлатнинг улуши бор. Заводда Қирғизистонда қазиб олинган нефть қайта ишланиб, дизель, бензин, мазут олинади», — деди суриштирувчи журналист Тинистан Асипбеков.

Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг 18-декабрида иш сафари давомида мазкур ишхонага борган. У «Кыргыз Петролеум Компани» 2020-йили 47 млн сом зарар кўрса, 2021-йили ишхонанинг соф даромади 160 млн сомни ташкил қилганини билдирган.

«Регион Ойл» ва Ташиевлар

«Регион Ойл» ишхонаси «Кыргыз Петролеум Компани»да ишлаб чиқарилган мазутни экспорт қилади. Тинистанов «Регион Ойл» 2021-йилнинг 23-24-июнь кунлари Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишловчи заводга 3 666 тонна мазут экспорт қилганини билдирди. Ишхона бундан 37 млн сом даромад топган.

«Регион Ойл» 34 ёшдаги Назгул Айдаровага тегишли — у 2021-йили апрелда Жалолобод шаҳар кенгашига ўтган сайловга «Ата-Журт Кыргызстан» партияси қаторида борган, бироқ мандатга илашмай қолган. Мазкур партия МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга қарашли дейилади.

Айдарова шаҳар кенгашига номзодини қўйганда «Жалолобод нефтни қайта ишловчи заводда» бухгалтер бўлиб ишлаганини кўрсатган. Завод асосчиси Казибек Ташиев, директори Жогорку Кенеш депутати Шайирбек Ташиев ҳисобланади. Бундан ташқари, Айдарова 2021-йили парламент сайловида номзод Шайирбек Ташиевнинг молия масалалари бўйича мухтор вакили бўлгани очиқланди.

Temirov Live «Ачык бюджет» порталидаги маълумотларга таяниб, Айдарова бошқарган «Регион Ойл» бир йил ичида Жануби-ғарб божхонага товарларни рўйхатга олиш учун 52 марта тўловни амалга оширганини билдирди.

«Биргина мазут экспорт қиламиз. Мазутдан бошқа маҳсулотни экспорт қилиш тақиқланган, шунга фақат мазутни экспорт қиламиз [...] [2021-йили] Ўзбекистон, Италияга [экспорт бўлди]», — деган Айдарова Temirov Live’ журналистларининг саволларига жавоб бериб .

Шунингдек, Айдарова «Регион Ойл» бир йилда қанча тонна мазут экспорт қилгани ҳақидаги маълумотни очиқлашдан бош тортиб, Солиқ хизматига мурожаат қилишни айтган.

«Нимага воситачисиз, экспорт қилишга имкони бор давлат ишхонаси минглаган тонна мазутни воситачиларнинг қўлига тутқазмоқда? “Кыргыз Петролеум Компани” йилига 160 млн сом топса, воситачи “Регион Ойл” икки кун ичида 37 млн сом даромад топади», — деб савол берган суриштирувчи журналист Тинистан Асипбеков.

Кейинчалик Айдарова «Регион Ойл» Ташиевлар ва «Кыргыз Петролеум Компани» билан алоқасини инкор қилди.