Таабалди Тиллаев ва Марат Ўскўмбаев транспорт вазириинг ўринбосарлари бўлишди

355
Таабалди Тиллаев / Марат Ўскўмбаев

Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров 19 январда собиқ депутат Таабалди Тиллаев билан Марат Ўскўмбаевни транспорт ва коммуникациялар вазирининг ўринбосари қилиб тайинлади. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Янги тайинланган ўринбосарларни вазирликнинг жамоасига Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Азиз Аалиев таништирди.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Таабалди Тиллаев 45 ёшда, у парламентнинг олтинчи чақирилишида «Республика — Ата-Журт» фракциясидан депутат бўлган.

Тиллаев 2005 йили Скрябина номидаги Қирғиз давлат қишлоқ хўжалиги университетининг «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» мутахассислигини тамомлаган. У депутатлик мандатга эга бўлгунча «КыргызНефтПром» ва «ГлавНефтеГаз» ишхоналарида етакчи хизматида ишлаган.

Амалдор 2020 йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Матраимовлар оиласига қарашли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан қатнашган. Тиллаев «коррупцияга» айбдор деб топилиб, собиқ божхоначи Райимбек Матраимовни қўллаш митингларига қатнашган.

2021 йили ўтган парламент сайловига Тиллаев «Альянс» партияси билан қатнашиб, бироқ мандатга эришолмаган.

35 ёшдаги Марат Ўскўмбаев Транспорт ва коммуникация вазирлигининг рақамлаштиришни ривожлантириш масалаларини назорат қилади. Ўскўмбаев бу хизматга келгунча транспорт вазирининг маслаҳатчиси бўлган.

Ўскўмбаев Жусуп Баласагин номидаги миллий университетнинг «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича билим олиб, кейинчалик Япониянинг Ритсумейканг университетида магистратурани тугатган. Ўқишни битиргандан кейин молия вазирлигида турли лавозимларда ишлаб, 2011-2021 йиллари муассасанинг бир неча бўлимларини бошқарган.

Транспорт ва коммуникациялар вазирлигини 2021 йилнинг август ойига Эркин Осоев бошқарган.