Қора-Болтада туман ИИБ етакчисини ўринбосарининг автомобили ёқиб юборилди

376

Чуй ВИИБнинг матбуот хизмати Қораболта шаҳрида номаълум одамлар Жайил ТИИБ бошчисининг ўринбосари Кайрат Иманалиевнинг машинасини ёқиб юборишганини билдирди.

Матбуот хизмати билдиришича, ёнғин ҳақида маълумот 21-январда тушган. Тонгги 3:30лар атрофида кўп қаватли уйнинг ҳовлисида «Хонда Аккорд» машинаси ёнаётгани айтилган. Воқеа жойга ўт ўчириш хизмати ва милиция борган.

Чуй ВИИБдан ўт ўчирилгандан кейин машинанинг орт ўриндиғидан тош топилганини айтишди. Дастлабки маълумотларга қараганда, машинада ёқилғининг ҳиди бўлган.

Милиция жиноий иш қўзғаб, тергов бормоқда.

Асосий саҳифага иллюстратив сурат қўйилди.