Энергетика вазирлиги билан «Росатом» Қирғизистонда АЭС қуриш имокниятини кўриб чиқади

348

Қирғизистон билан Россия қуввати кичик атом электр станция қуриш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашди. Бу ҳақда 20 январда Россиянинг «Росатом» давлат компанияси расмий сайтида маълум қилинди. Ҳужжатга «Росатом» билан Қирғизистоннинг Энергетика вазирлиги Дубайдаги «Экспо-2020» халқаро кўргазмасида имзолаган.

«Меморандум асосида […] томонлар Қирғизистон ҳудудида РИТМ-200Н реактор станцияси базасида қуввати кичик атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдиришди», — деб айтилади «Росатом»нинг маълумотида.

Қуввати кичик АЭС қуришдан ташқари, меморандум Қирғизистоннинг ядровий инфраструктурасини ривожлантиришга ҳисса қўшишни ва ядро энергетика тармоғидаги мутахассисларнинг илмий-техник квалификациясини оширишни таъминлайди.

Энергетика вазирлигининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг журналистига қуввати кичик АЭС қуриш бўйича қарор қабул қилинмаганини билдиришди. Қарорни экспертизадан, текширувдан ва барча босқичдаги жамоат муҳокамаларидан кейин қабул қилса бўлади.

«Ҳозирда қирғиз томон россиялик атомчиларнинг келажакдаги перспектив ишлаб чиқаришларини ўрганишдан манфаатдор экани айтилганини таъкидлаймиз», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

2019 йили «ЮрАзия» компанияси Иссиқкўл вилоятида уран ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бироқ Бишкекда уран ишлаб чиқаришга қарши чиққан фаолларнинг митингидан кейин ҳукумат компаниянинг лицензиясини қайтариб олган. Ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков уран ва торий ишлаб чиқаришни тақиқлаган қонунга қўл қўйган.

Охирги марта уран ва торий ишлаш ташаббусини Энергетика вазирлиги 2021 йилнинг сентябрида кўтарган. Унда вазирлик кон ишлатишга рухсат фақат давлат компанияларига берилиши мумкинлигини билдирган эди.