Аламудун туманинг яшовчилари Бишкекда ҳукумат уйи олдида митингга чиқишди. АКИpress маълумот агентлиги хабар қилишича, йиғилганлар Биримдик Кут янги участкасига ваъда қилинган мактабни қуришни ва мактаб, бола боғча, фельдершик-акушерлик пункти, масжид қуришга дейилган ерларни қайтариб беришни талаб қилишди.
«Биз бу ерларни ваъдалар бажарилади деган шарт билан сотиб олганмиз. Бироқ ваъдалар бажарилмади», — деб норози бўлишди митингчилар. Митингга чиққан аёлларнинг бири йўл чироғи ва бошқа инфраструктура муҳити йўқ йўлдан ўтишга мажбур бўлган болаларидан хавотирланаётганини айтди.
Митингчиларнинг айтишича, бир неча гектар ер собиқ депутат Карганбек Самаковнинг тасарруфида эканини, собиқ депутат ўзи ерларни ноқонуний трасформациялашда айбланган.
Йиғилганлар президент Садир Жапаров билан учрашишни талаб қилишди, бироқ унинг ўрнига президентнинг Чуй вилояти бўйича вакили Эркин Тентишов чиқди. У йиғилганларга Карганбек Самаков бу ерларни беришни ваъда қилганини билдирди.
Тентишев митингчиларга ҳукумат бу йил Аламудун ва Сокулук туманларида ҳамда Биримдик Кут янги участкасида ҳам янги мактабларни қуришни режалаштираётганини айтди.
Видео: 24.kg
Самаков ким?
Карганбек Самаков — Жогорку Кенешнинг собиқ депутати. 2017-йили Кара-Жигач, Байтик ва Лебединовка қишлоқ ҳукуматларига қарашли 262 гектар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерни аҳоли пунктлари категориясига ноқонуний трансформациялаш бўйича айбдор деб топилган.
Октябрь туман суди Самаковни 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ икки амнистия ҳисобга олиниб, жазо ўташ муддати уч йилга қисқартирилган. Бу вақт оралиғида собиқ депутат 8 миллион долларга ер сотиб олгани айтилган.
2020-йилнинг октябрида ҳукумат алмашгандан кейин собиқ депутат унинг ҳукмидан шикоят қилган. Натижада 2021-йилнинг 10-февралида олий суд аввалги инстанцияларнинг ҳукмларини бекор қилиб, иш Бишкекнинг Октябрь туман судига суднинг бошқа таркибида қайта кўриб чиқишга юборилгани маълум қилинган.
13-январда Самаков мулкини қамоқдан чиқарган. Бишкек шаҳар суди собиқ депутатни тўлиқ оқлаган.