Охирги суткада коронавирусдан бир киши вафот этди, 586 янги ҳолат қайд этилди

141

Республика тезкор штабнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 14-январда коронавирусдан бир киши вафот этди, 586 янги ҳолат аниқланди. Охирги суткада касалликдан 111 бемор соғайди.

  • Бишкек шаҳрида — 435;
  • Чуй вилоятида — 49;
  • Жалолобод вилоятида — 37;
  • Ўш шаҳрида — 22;
  • Иссиқкўл вилоятида — 17;
  • Талас вилоятида – 11;
  • Ўш вилоятида — 9;
  • Баткен вилоятида — 5;
  • Норин вилоятида – 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 188 206га етти. Ўлка бўйича 180 740 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 827 одам кўз юмди.

Ҳозирда 660 бемор касалхонада, 2 490 киши уй шароитида даволанмоқда.

14-январга кўра 7 517 одам COVID-19га қарши вакцина олди, уларнинг орасидан 3 494 одам биринчи дозасини, 4 023 киши иккинчи дозасини олди.