Орто-Тоқой сув омборидаги участка ижарага берилган. Яқиндагина балиқ овлаганлар қувилди

341

«СейчасKG» Телеграм-каналига балиқчиларнинг мурожаати жойланди. Улар номаълум одамлар Орто-Токой сув омборидаги участкадан балиқ овлашни тақиқлаганини айтишган. Улар бундай тақиқни мазкур ҳудуд ижарага берилгани учун деб тушунтиришган.

Балиқчилар нима дейди?

Балиқчиларнинг айтишича, улар бу йил қиш илиқ бўлгани сабаб Орто-Токой сув омборига муз остидан балиқ овлашга боришган. Бироқ 12-январда улар балиқ овлаб юрган ҳудуднинг «хўжайинимиз» деган одамлар қувиб чиқишган.

Мурожаат қилганлар аввал ҳам мазкур ҳудудга эгалик қилганлар билан учрашиб юришганини, Сув хўжалиги департаментига мурожаат юборишганини қўшимча қилишган. Балиқчилар айтишича, муаммони балиқ овлаш учун ҳақ тўлаш ҳақидаги шартнома орқали ҳал қилиб берамиз деб ваъда беришган. Бироқ муаммо ҳал бўлмаган. Шунингдек, балиқчилар нима сабабдан сув омборига ижарага берилганини тушунишмаган.

Кейинчалик Телеграм-каналида балиқчиларни қувиб чиқиш сабаби бошқа экани ҳақида маълумот чиққан — улар чиқиндиларни ташлаб кетишган.

Шунингдек, сув омбори — шу номдаги Орто-Токой қишлоғи учун тоза сув манбаи, қишлоқ аҳолиси шу сувдан ичади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нима деб жавб берди? 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати «Клооп»га балиқ овлаш нима учун тақиқланганини айтди. Уларнинг маълумоти бўйича, Қирғизистондаги табиий ва сунъий кўллардан участкаларни бериш ҳақида қонун бор.

Ҳужжатга кўра, Балиқ хўжалиги департаменти балиқ хўжалиги фондининг асосий фойдаланувчиси бўлиб саналади ва балиқ хўжаликларини тузиш учун кўлларни аниқлайди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан билдиришларича, кўллар ёки балиқ участкалари танлов асосида ўн йилгача фойдаланишга берилади.

Шу сабаб Департамент 2021-йилнинг июль ойида Орто-Токой сув омборидан участкаларни беришга тендер ўтказган. Танловда «Орто-Токой интимоғи» компанияси ғолиб бўлган.

2-августда мазкур компания билан балиқ хўжалигини ривожлантириш ва балиқ етиштириш учун фойдаланишга участка бериш бўйича шартнома тузилган. Шартнома Балиқ хўжалиги департаменти билан «Орто-Токой ынтымагы» ўртасида тузилган.

Муассасадан «Орто-Токой интимоғи»нинг ижарачилари балиқни катта бўлишини кутишмоқда, шу сабаб балиқ овлаш тақиқланган.

Орто-Токой сув омбори

Орто-Токой сув омбори Норин ва Иссиқкўл вилоятларининг четида жойлашган. Орто-Токой қишлоғидан бир неча чақирим узоқликда Чу дарёсида жойлашган. Бундан ташқари, сув омбори гўзаллиги билан маълум, у ерга қишда сайёҳлар келиб туради.