Тез ёдам хизматининг бош шифокори: Бишкекда антибиотикдан аллергия бўлган аёл вафот этди

406

12-январда Бишкек шаҳрида шифокор кўрсатмасисиз антибиотик ичган 60 ёшдаги аёл доридан аллергия бўлиб вафот этди. Бу ҳақда «Азаттык»қа шаҳар тез ёрдам хизмати бош шифокори Егор Борисов билдирди.

Борисовнинг айтишича, марҳум аллергик шокка тушган.

«Тез ёрдам хизматининг жонлантириш бўлими борганда аёл кучли аллергик реакциядан вафот этибди. Марҳум танишлари телефондан айтган антибиотикни ичиб, аллергик шокка тушган экан», — дейди Борисов.

Тиббиёт ходимлари аҳолини ўзича дори-дармон ичмасликка, шифокорнинг рецептисиз антибиотик қабул қилмасликка чақиради.

2021-йилнинг 29-сентябрь куни Жалолобод шаҳрида 14 ёшли қиз доридан заҳарланиб, ҳушига келмай вафот этган. Маълумотга кўра, ўсмир қиз ҳушсиз ҳолда шаҳар касалхонасига тушиб, деярлик ярим ой ўзига келмай жонлантириш бўлимида вафот этган.