«Голос» лойиҳасининг ғолиби Александр Волкодав вақтинча Қирғизистонга келди

331

Россиянинг «Голос» лойиҳасининг ўнинчи мавсуми ғолиби Александр Волкодав Қирғизистонга келди. Волкодавни «Манас» аэропортида яқинлари, журналистлар ва Маданият вазирлиги вакиллари кутиб олди.

Улар ғолибга бериш учун гул кўтариб, «Ўлка фахрисан!» деган ёзуви бор плакатларни ушлаб туришди.

Волкодав икки давлатда яшашни режалаштираётганини, вақти-вақти билан Россияда ҳам, Қирғизистонда ҳам бўлишини билдирди. У яқинда Россияда концертлар бошланишини, у ёққа тез-тез боришга тўғри келишини таъкидлади.

«Гап кўчиб кетишда эмас, балки концерт ишлари, бошқача айтганда, шартнома ва концертларга боғлиқ. Мен кўп вақтимни Москвада ўтказаман, бироқ барибир ватан — ватанда. Мен доим келиб тураман. Бироқ нима бўлганда ҳам мен икки давлатда бўламан», — деб билдирди Волкодав.

Волкодав Қирғизистоннинг энергетикаси билан чиниқишга, Иссиқкўлга бориб келишга ҳамда дўстлари ва яқинлари билан учрашгани келганини айтди.

«Мени кутиб олиш учун вақт ажратганингиздан хурсандман. Бишкекни соғиндим. Бу ерга яна келганимдан севиндим. Шунчалик илиқ ва тантана билан кутиб олишингизни кутмагандим. Фахрланганимдан овозим хириллаб қолди. Ҳаммангизга раҳмат. Ўн йил ичида биринчи марта “Голос”ни енгиш умумий умидимиз бўлди», — деди Волкодав.

Александр Волкодавнинг ғалабаси

25 декабрда қирғизистонлик Александр Волкодав Россиянинг «Голос» мусиқий шоусининг финалчиси бўлган. Ярим финалга қадар олдин у Supergirl, The Sound Of Silence асарларини ва «Полонез»ни  ижро этган. Ярим финалда «Черный ворон» («Қора қарға») қўшиғини куйлади.

Томошабинларнинг овози билан ярим финалга чиққан саккиз рақибининг ичидан тўрт нафари танлаб олинган.

  • Александр Волкодав;
  • Алишер Каримов;
  • Элина Пан;
  • Ернар Садирбаев.

Финал концертининг бошида, ҳар бир санъаткор ўзининг устози билан чиқиши керак эди. Александр Волкодавга кўшиқчи Пелагея устоз бўлган. У Пелагея билан машҳур нидерландиялик қўшиқчи Дункан Лоуренснинг Arcade қўшиғини куйлаган.

Кейин Александр Волкодав Сергей Трофимовнинг «Казачья» қўшиғини куйлаган.

Охирги босқичда эса «Луч солнца золотого» асарини ижро қилган.

Натижада Волкодав Россиянинг «Голос» шоусининг ўнингчи мавсумининг ғолиби деб топилган. Қўшиқчи бунга қадар рус ва қирғиз тилларида Бишкек ҳақида қўшиқ ёзиб, клип чиқарган. Волкодав Қирғизистондан «Голос»га борган биринчи финалчи эмас. Бешинчи мавсумда Қайрат Примбердиев ҳам финалга чиқиб, натижада учинчи ўринга чиққан.