Қирғизистонда 2023-йилдан бошлаб оғир юк машиналари ва автобуслар йўл ҳақи тўлай бошлайди

362

«Тўқтом» ахборот-ҳуқуқий порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича ҳаракатланиш учун йиғимлар миқдори ва ундириш тартиби тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ҳужжатда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан юриши учун юк ташувчи транспорт воситаларидан ва автобуслардан йиғим олиниши назарда тутилган. Низом хорижда ва Қирғизистонда рўйхатдан ўтган автомобилларга нисбатан қўлланилади.

Низомда айтилишича, 2023 йилдан 2024 йилгача тўлов регламентда белгиланган миқдорнинг атиги 30 фоизини ташкил қилади. Кейин тўлов транспорт ҳайдовчилардан тўлиқ миқдорда тўпланади. Аммо айни вақтда ҳайдовчилар йўлларни фойдалангани учун аниқ қанча ҳақ тўлашлари ёзилмаган.

Бироқ, шу билан бирга, Транспорт вазирлигига 2023 йилга қадар электрон тўлов тизими бўйича оператор танлаш бўйича барча танловларни якунлаш, шунингдек, ушбу тизимнинг ишлашини таъминлаш топширилган.