ССВ: Ўшдаги болалар касалхонасида узун навбат беморлар билан бирга келган кўп бўлгани учун пайдо бўлган

338

Ижтимоий тармоқларда Ўш вилоят болалар касалхонасида олинган видео тарқалди. Унда кўплаган ота-оналар ёш болалари билан касалхонанинг кириш қисмига сиғмай, навбатга туришга ҳаракат қилишаётганини кўриш мумкин.

Видео муаллифи воқеа 11 январда бўлганини таъкидлаб, «540 ўринга мослашган касалхонага кичик ёшдаги беморларни қабул қилишмаяпти» деб маълум қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматидан видео Ўш вилоят болалар касалхонасининг поликлиникасида олинганини тасдиқлашди. Шунингдек, вазирликдан касалхонада ўринлар етарли эканини, видеода «беморлардан улар билан бирга келганлар кўп бўлгани учун» шундай ҳолат юзага келганини билдиришди.

Ўш вилоят болалар касалхонасининг бош шифокори Шаятбек Абдурахманов ҳозирда муассасада 40 бўш ўрин бор деб ишонтирди. Унинг айтишича, навбатда турганларнинг кўпига амбулатор равишда даволаниш етарли.

«Биз бу [40] ўринни тезкор равишда келганлар учун сақлашга ҳаракат қиляпмиз. Бундай навбат кутишлар биринчи марта бўлмаяпти — бу бизда ўринлар ёки шифокорлар етишмаслигидан эмас, бир ёш болани 3-4 киши олиб келишидан пайдо бўлмоқда», — деди Абдурахманов.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида мазкур касалхонада ўрин етишмаслиги сабаб беморлар коридорда ётгани бўйича сурат ижтимоий тармоқларга тарқалган. Ўша вақтда тумов тарқалиб, Ўш вилоят болалар касалхонасида 500дан ортиқ бола даволанаётгани айтилган. Видео ижтимоий тармоқда тарқалгандан кейин Ўш болалар касалхонасида ёш болалар учун қўшимча 60 ўрин тайёрланган.