Садир Жапаров: Ўтган йили бюджет тасдиқланган режадан 30 млрд сомга ўсди

301
Садир Жапаров

Қисқа муддатли таътилга чиққан президент Садир Жапаров ўзининг Фейсбук саҳифасида 2021-йилга кўра давлат бюджетини бажарилиши ҳақида батафсил маълумотни эълон қилди. Давлат раҳбарининг айтишича, дастлабки маълумотлар бўйича бюджет ресурс бўлими амалда 311 млрд сомга бажарилди — бу тасдиқланган режадан 30 млрд сомга кўп.

«Ўтган йили консолидацияланган, оддий қилиб айтганда ўлканинг умумий бюджети 281,3 миллиард сом миқдорида тасдиқланган. Республика бюджети танқислигининг дастлабки миқдори 8,5 миллиард сом миқдорида тахмин қилинган», — деб ёзди Жапаров.

Жапаров 2021-йилнинг бошида солиқ ва божхона тўловларини йиғиш режаси ортда қолаётганини, май ойидан бошлаб чоралар кучайтирила бошлаганини билдирди. Шу сабаб август ойидан солиқ хизмати белгиланган режани 7,9 млрд сомга ортиқ бажариб, умумий 104,2 млрд сом йиғилди. Божхона хизмати 46,8 млрд сом тўплаган.

«Умумий йил якуни бўйича давлат бюджетининг солиқ даромадлари тўлиқ бажарилиб, 151 млрд сомни ташкил қилди», — деди давлат раҳбари.

Солиқдан ташқари даромадларнинг суммаси 44,7 млрд сомни ташкил қилиб, қабул қилинган режадан 13 млрд сомга ортиқ бўлди.

Қўшимча 19,5 млрд сом қаерга сарфланган?

Бундан ташқари Жапаров 2021-йили фуқароларнинг ижтимоий аҳволи, эпидемиологик вазиятни яхшилаш, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлашга бюджетдан қўшимча 19,5 млрд сом сарфланганини қўшимча қилди.

Унинг орасида:

  • тиббиёт ходимларининг маошини 50% оширишга 1,8 млрд сом;
  • маданият ходимларининг маошини оширишга 200 млн сом;
  • «қизил зонада» COVID-19га қарши ишлаган тиббиёт ходимларига компенсация тўлашга 1,9 млрд сомдан ортиқ маблағ;
  • COVID-19га қарши вакциналарга 1,5 млрд сом;
  • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, аниқроғи, буғдой, донни сотиб олишга ва озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлашга 1,9 млрд сом;
  • энергетика тармоғига, табиий газ, электр энергияси, мазут сотиб олишга ва электр энергиясини импорт қилишга қўшимча 3,4 млрд сом;
  • ногирон болаларга, боқувчиси йўқ болаларга ижтимоий ёрдам пулларини ва пенсияларни 50 фоизга кўпайтиришга тахминан 600 млн сом.

«Бундан ташқари, давлатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида 2021-йили 7 млрд сомдан ортиқ қўшимча маблағ ажратилган. Бу пуллар ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ва моддий томондан қўллашга, куч тизимлари ходимларини маошини кўтаришга, ҳарбий техникаларни сотиб олишга сарфланган. Бу мустақил Қирғизистон тарихида бюджет орқали биринчи марта сотиб олинмоқда», — деди Жапаров.

Президент ресурс қисми ва берилган барча вазифалар бажарилганини, бу йиллик бюджет 5,6 млрд сом захира билан бажарилганини таъкидлади.

Ўтган йили иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Алмаз Бакетаев 2022-йили бюджет танқислиги 9,1 млрд сом бўлишини тахмин қилаётганини айтган. Шунингдек, Бакетаев 2023-йили бюджет танқислиги камаяди — тахминан 8,1 млрд сом. Бироқ 2024-йили 8,6 млрд сомни тузиши мумкин.