ТИВ Қозоғистондаги воқеаларга чет элликларнинг иштирокини бирга текширишни таклиф қилди

338

Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати 11-январда муассаса бошчиси Руслан Казакбаев Турк давлатлари ташкилотининг (ТДТ) Қозоғистондаги вазиятга боғлиқ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғинига қатнашганини билдирди.

Йиғинда Казакбаев ташкилотнинг барча аъзоларига Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида чет эл фуқароларини тартибни бузгани бўйича ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

«Казакбаев ҳар бир воқеа бўйича Қозоғистон қонунлари асосида тегишли икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга мувофиқ, очиқ ва адолатли текширув олиб борилади деб умид қиламиз», — деб билдирди ТИВ.

ТИВ бошчиси бошқа мамлакат вакилларига ўз фуқароларини қўлга олиниши бўйича ўз вақтида маълумот бериш зарурлигини ҳам қўшимча қилиб, тартибсизликларга қатнашган фактлар бўйича биргаликда текширув ўтказишни таклиф қилди.

Казакбаев бу билдирувни мусиқачи Викрам Рузахунов Қирғизистонга олиб келингандан кейин айтди. Рузахунов ўлканинг махсус хизмати томонидан Олмаотада қўлга олинган эди.

Қирғизистонлик пианиночининг воқеаси Қозоғистон ҳукуматининг ёлғонини фош қилди

Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов қўлга олингани ҳақида «Хабар 24» қозоқ телеканали видеосида маълум бўлган.

Телеканал эфирида 200 долларга Олмаотадаги тартибсизликларга қатнашиш учун келган ишсиз қирғизистонлик эканини айтиб берган юз-кўзи кўкарган одамни кўрсатишган.

Кейин Қозоғистоннинг ИИВ қўлга олинган қирғизистонлик Закир Убуров исмли одам эканини билдирган. Бироқ видеодаги одам 2-январда Олмаотага гастролга кетган мусиқачи Викрам Рузахунов экани маълум бўлган, уни видеода қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасблари таниб қолган. Убуровни, аслида Юбуровни укаси қозоқ телеканали эфиридаги одам Закир эмаслигини тасдиқлаган.

Рузахуновдан ташқари Олмаотада яна тўрт қирғизистонлик қўлга олинган. 11-январда Қирғизистонни Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов қўлга олинганларнинг шахси аниқланганини, улар озод қилинишини айтган.